Rowena Ravenclaw
Роwена Равенcлаw – афсунгар, Ҳогwарц афсунгарлик ва сеҳргарлик мактабининг 4та асосчиларидан бири. Унинг шарафига Ҳогwарцдаги факултетларининг бирига Равенcлаw номи берилган. Равенcлаw факултетининг рамзи – кўк фондаги Бургут (филмларда қарғага алмаштирилган). Мактаб асосчиси бо'лишдан ташқари, Ровена Рейвенкло Афсунгарлар тарихидаги энг буюк афсунгарлардан бири эди. Айнан Равенcлаw Мактабнинг жойлашган жойини белгилаган ва бундан ташқари унга "Ҳогwарц" номини берган.
Биография

Афсун ва Сеҳргарлик Мактаби – Ҳогwарц Х асрнинг оҳирларида ташкил топганига қараганда, мантиқан Ровена ҳам Х асрнинг 1-ярмида туғилган деб ҳисобланади. Ровенанинг Ҳелена (баъзи таржималарда – Елена) исмли қизи бўлади. Бир куни Ҳелена онасидан ақллироқ бўлиш мақсадида унинг диадемасини ўғирлаб кетади. Буюк афсунгар аёл бу ҳолатдан уялгани сабабли, ўғриликни ҳаммадан сир тутиб келади. Бунинг устига қаттиқ касалланиб қолади ва қизини севиб қолган Қонли Барондан уни топиб, қайтиб келиб онаси билан видолашишга кўндиришни илтимос қилади. Шунда ҳам Роwена ўлимидан олдин ўз қизини кўришга улгурмай қолади.
Асос солинган факултет
Роwена Равенcлаw инсонлардаги донолик, ақл ва юмор ҳиссини қадрлар эди ва шунга таянган холда ўқувчи қабул қилар эди. Айнан шу ҳислатларга таяниб, ҳозирда Тақсимловчи шляпа талабаларни Равенcлаwга юборади.
Роwена Равенcлаw Диадемаси
Рейвенклонинг диадемаси - қадимги артефакт, узоқ асрлар давомида бу диадема Ҳогwарцдан ё'қолган деб ҳисобланиб келган. Бироқ Ҳогwарц талабаси - Том Реддл уни Албания о'рмонларидан қидириб топиб, уни крестражга айлантиришга муваффақ бо'лади. Крестраж яратиш учун биринчи учраган Албаниялик деҳқонни қурбон қилишга то'г'ри келади. Крестраж 1998-йилнинг май ойида Винсент Кребб томонидан, "Жаҳаннам о'ти" билан ё'қ қилинади.
Кўринишлар
- Гарри Поттер ва Фалсафа тоши (видеоўйин) (шоколадли қурбақа карточкаларида)
- Гарри Поттер ва Махфий Ҳужра (биринчи марта тилга олинган)
- Гарри Поттер ва Махфий Ҳужра (филм) (фақат тилга олинган)
- Гарри Поттер ва Махфий Ҳужра (видеоўйин) (шоколадли қурбақа карточкаларида)
- Гарри Поттер ва Азкабан Махбуси (видеоўйин) (шоколадли қурбақа карточкаларида)
- Гарри Поттер ва Аланга Кубоги (видеоўйин) (фақат тилга олинган)
- Гарри Поттер ва Феникс Жамияти (фақат тилга олинган)
- Гарри Поттер ва Феникс Жамияти (видеоўйин) (фақат тилга олинган)
- Гарри Поттер ва Ажал Туҳфалари (фақат тилга олинган)
- Гарри Поттер ва Ажал Туҳфалари: 1-қисм (филм) (бюст-ҳайкал шаклида)
- Гарри Поттер ва Ажал Туҳфалари: 2-қисм (филм) (фақат тилга олинган)
- Гарри Поттер ва Ажал Туҳфалари: 2-қисм (видеоўйин) (фақат тилга олинган)
- Wизардинг Wорлд
- Ж. К. Роулингнинг расмий сайти
- ЛЕГО Гарри Поттер (серия)
- ЛЕГО Гарри Поттер: 5-7 ёш
- Гарри Поттернинг Сеҳрли Дунёси (Портрет)
- Гарри Поттер. Қаҳрамонлар. Афсунгарлар ва Маггллар
- Ҳаррй Поттер: Ҳогwарц Мйстерй (Портрет)
- Ҳаррй Поттер: Wизардс Уните
- Гарри Поттер: афсун ва топишмоқлар (фақат тилга олинган)
Яна қаранг
Ровена Рейвенклонинг бюсти(рус тилида)
Ровена Рейвенклонинг ҳайкали(рус тилида)
Ровена Рейвенклонинг диадемаси(рус тилида)
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |