Рой Бимал (1909.12.7, Дакка — 1967.8.1, Бомбай) — ҳинд кинорежиссёри, оператор, продюсер. Ҳинд киносида реалистик йўналишнинг асосчиларидан. "Ню тиэтр" фирмасида операторлик мактабини тугатган (1933). 1935— 42 йиллар оператор. 1943-йилдан режиссёр "Девдас" унинг биринчи мустақил иши. "Икки бигха ер", "Акаукалар", "Сирли киши", "Она муҳаббати", "Таҳқирланган", "Синов", "Махбус" каби филмлари билан жаҳонга танилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил