Roza Bozorova
Роза Отамурадовна Бозорова (1933-йил, Чоржўй, Туркманистон ССР, СССР) — давлат ва сиёсат арбоби, Туркманистон ССР Олий Кенгаши Президиуми раиси (1988—1990).
| Роза Бозорова | |
|---|---|
| Таваллуди |
1933-йил |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Туркманистон давлат университети |
| Касби | тарихчи, сиёсатчи |
| Партияси | КПСС |
| Мукофотлари |
|
Таржимайи ҳоли
Роза Бозорова 1933-йилда Чоржўйда туғилган. Туркманларнинг эрсари қабиласидан[1]. Максим Горкий номидаги Туркманистон давлат университетининг тарих факултетини тамомлаган. 1956-йилдан КПСС аъзоси. Узоқ вақт Туркманистон ССР Фанлар академияси Тарих институтида ишлаган, тарих фанлари доктори[2]. Шунингдек, В. И. Ленин номидаги Туркманистон давлат педагогика институтида тарих кафедраси мудири, проректор, ректор лавозимларида ишлаган. 1975-йилдан Туркманистон ССР Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари. 1985-йилдан Туркманистон ССР ташқи ишлар вазири. 1988-йил 13-августдан 1990-йил 18-январгача Туркманистон ССР Олий Кенгаши Президиуми раиси, шунингдек, 1988-йил 10-сентябрдан 1990-йил 11-майгача Туркманистон ССР Коммунистик партияси Марказий қўмитаси бюроси аъзоси. 1991-йилдан Туркманистон республикаси хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий алоқалар жамияти президиуми раиси. Туркманистон ССР Олий Кенгашининг 11-чақириқ депутати, Туркманистон ССРнинг 436-сонли Кўҳна Урганч миллий-ҳудудий сайлов округидан СССР халқ депутати бўлган[3]. Бозорованинг ўғли Бегенч Мари вилоятининг собиқ ҳокими Қурбонмурод Оразовнинг қизига уйланган. Бозорованинг акаси Борис Бозоров физик олим бўлган, Розанинг укаси Аннамурод эса Ҳан Аҳмедоwнинг синглисига уйланган[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „БАЗАРОВА Роза Атамурадовна“. 2026-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 6-апрел.
- ↑ Совецкий Туркменистан-фронту — Роза Атамурадовна Базарова
- ↑ „БАЗАРОВА Роза Атамурадовна“. 2026-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 6-апрел.