Rozanov kovuli
Розанов ковули (лотинча: Cаппарис росаноwиана) — ковулдошлар оиласи, ковул туркумига мансуб, кўп йиллик гулли ўсимлик тури. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган. Сурхондарё вилояти ҳудудида учровчи эндемик тур[1].
| Розанов ковули | |
|---|---|
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Эукариотлар |
| Тип: | Гулли ўсимликлар |
| Синф: | Икки уруғпаллалилар |
| Туркум: | Ковул |
| Оила: | Ковулдошлар |
| Бинар номи | |
| Cаппарис росаноwиана | |
Таснифи
Бўйи 1 метргача етадиган, серпоя, сертикан, кўп йиллик ўт ўсимлик. Ўқ илдиз тизимига эга. Чуқур чўзилган узун илдизлар ўсимликка узоқ муддатли қурғоқчилик ва юқори ҳароратларда омон қолиш имконини беради. Пояси ўткир, илгаксимон тиканларга эга. Ёш поялари зич бахмалсимон сариқ рангли туклар билан қопланган. Пояси ербағирлаб судралиб ўсади. Баргларининг шакли чўзиқ ва наштарсимон, кулранг-зайтун яшил рангда, бахмалсимон туклар билан қопланган. Гуллари барг қўлтиғида якка-якка жойлашади, диаметри 5-8 см. Гул тузилиши тўғри, сариқ рангли, кўп чангчили. Арилар ёрдамида чангланади. Меваси кўсак мева, наштарсимон, узунлиги 30 см га етади, қўнғир рангли, кўндаланг томирлар билан қопланган. Май-июн ойида гуллаб меваси, июл-августда етилади. Уруғи орқали кўпаяди. Уруғлари ҳайвонлар орқали тарқалади. Униб чиққанининг бешинчи йилидан уруғ бера бошлайди.
Тарқалиши ва ўсиш шароити
Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти ҳудудида: фақат Боботоғда ўсади. Очилиб қолган ола жинсларда, баъзан оҳактошларда ва нураган қумтошларда учрайди. Шўрланишга чидамли. Табиатда якка ҳолатда учрайди. Ўсимлик сони ва ўсиш ҳудудларининг камайиши сабаблари сифатида ўсиб турган ерларнинг турли мақсадларда ўзлаштирилиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси боғида экиб ўстирилмоқда. Табиатда ўсиб турган жойлари назорат остига олинган[2].
Манбалар
- ↑ „Каперсы розанова“.
- ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.