Розетт тоши — 1799-йил Мисрда, Александриядан узоқ бўлмаган, Розетта (ҳозир Рашид) шаҳридан топилган гранит плита. Унда маъно жиҳатидан бир хил 3 та матн битилган. Шулардан иккитаси қадимги миср тилида, биттаси қадимги грек тилида.

Қадимги грек тили лингвистларга яхши таниш бўлган ва ушбу 3 та матнни таққослаш билан миср Иероглифларини ўрганиш бошланади. 1802-йилдан Розетт тоши Британ музейида сақланади.[1]

Ўлчамлари: 118×77×30 см; массаси — 750 кг га яқин.

Манбалар

  1. ↑ архив нусхаси, 2016-07-20да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2020-07-12