Rozmarin
Розмарин (Росмаринус) — лабгулдошлар оиласига мансуб ўсимликлар туркуми, эфир мойли экин. Ўрта денгиз ҳавзасида 1—3 тури усади. Доим яшил бута. Бўйи 1,5–2 м ча. Барги ва тўпгулидан эфир мойи олинадиган д о ривор П. (Р. офfi cиналис), асосан, Европа мамлакатларида, шунингдек, Қрим ва Кавказда ўстирилади. Қаламчасидан, камданкам уруғидан кўпайтирилади. 2—3 йиллик кўчатлари экилади. Экилгандан кейин 2—3йилдан бошлаб барги ва тўпгули йиғиб олинади. Ҳосилдорлиги 40—120 с/га. Барги ва тўпгули таркибида парфюмерия ва тиббиётда ишлатиладиган 1,5 — 2,5% (қуруқ моддага нисбатан) эфир мойи, 0,5% гача розмарицин ва бошқа алкалоидлар, урсол ва розмарин кислоталари бор. Буталари 7 — 9 йилда ёшартирилади. Р. 2 0—25 й. ҳосил беради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |