Розмарин, Оқ Розмарин — кечпишар қишки олма нави. Италия (Жанубий Тирол)да чиқарилган. ХИХ асрнинг охирларида Қрим орқали Ўзбекистонга келтирилган. Дарахти кенг пирамидасимон, шохлари тик ва кучли усади. Бал. 13–15 м га боради. Гуллари йирик, оқ. Апрелнинг 2-ярмида гуллайди. Меваси ўртача (75—100 г), сирти силлиқ, чўзиқ, пусти майин, оқ нуқталари бор, эти оқ, мулойим, сувли, хушхўр. Таркибида 83,6% сув, 0,34% кул, 10,8% қанд, 0,53% кта, 0,7% пектин моддалари, 2,2 мг (1000 г да) темир моддаси мавжуд. Меваси октабр бошларида териб олинади. Ер ости суви чуқур, бўз тупроқли ерларда ҳар тупи 300–500 кг (айрим дарахтларидан 1,5—2 т) ҳосил олинади. 22—25 ёшида мўл ҳосил беради. Бироқ мевалари (айниқса, ҳосил йиғиштирилиши олдидан) кўп тўкилади. Мазаси сақланиши жиҳатдан энг яхши навлардан. Совуққа чидамли. ХХ асрнинг 60-йилларига қадар Ўзбекистонда асосий навлардан бири сифатида кўп экилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил