Розо — Доминика пойтахти. Доминика оролнинг жануби-ғарбий қисмида, Гудвил ва Шарлот бухталари ўртасида, Розо дарёси бўйида жойлашган. Аҳолиси 15,8 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Денгиз порти; четга эфир мойи, тропик мевалар, сабзавот, зираворлар чиқарилади. Озиқовқат, тикувчилик саноати корхоналари бор. Католиклар собори (1841), черков, Ҳукумат уйи ва бошқа меъморий бинолар, Виктория музейи, ботаника боғи бор. Шаҳарга ХВИИ асрда франсузлар томонидан асос солинган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил