Инторе - жангчилар рақси, Руанда, 2007-йил
Анъанавий рақс инторе — Руанда қиролининг гвардиячи қўриқчиси

Руанда (Няруанда, Баняруанда) — банту гуруҳига мансуб Африка халқи, Руанда давлатининг асосий аҳолиси (7,1 млн. киши[1]), руанда тилида сўзлашувчилар (Кинярванда). Уларнинг сони 12,85 миллион киши. Руанда халқи КДР, Угандада (1,1 млн.), Заир (3,4 млн.дан зиёд) ва мамлакатларда ҳам яшайди. Диндорлари — асосан, католиклар, анъанавий эътиқодлар ҳам мавжуд[2]. Икки этник (қабила) гуруҳдан иборат: хуту ва туци.

Ҳудуди

Руанда аҳолиси жуда зич бўлган мамлакатдир. Унумсиз ва эрозияга учраган ерлар кўп жойларда юқори суръатларда ўсиб бораётган аҳолининг хавфсиз ҳаётини таъминлаш учун етарли эмас[3].

Этник тарихи

Банту тилида сўзлашувчи халқларнинг аждодларининг замонавий Руанда ва Бурунди республикалари ҳудудига кўчиши, афтидан, милоддан аввалги ИИ-минг йилликнинг ўрталарида содир бўлган. Этно-ижтимоий табақаланиш жараёнлари руанда ва рундини икки этнографик гуруҳ — хуту ва туциларга бўлинишига олиб келди (Иогансон 1978: 85).

„Руанда“ номи сўзма-сўз „бир тўп (одамлар) томонидан эгалланган ҳудуд“ деган маънони англатади ва қоида тариқасида, қиролнинг субъэктлари эгаллаган ҳудудни билдирган: "Тарихий қиссаларда сиз қироллар қандай қилиб „менинг Руандам“ дейишларини ёки бошқаларга мурожаат қилганда, ҳудудни ёки уларга бўйсунадиган одамларни назарда тутган ҳолда „сенинг Руанданг“ дейишларини эшитишингиз мумкин"[4]. Ҳутулар ва туциларнинг келиб чиқиши масаласи ҳали ҳам мунозарали ва баҳсли.

Геноцид

ХХИ-асрнинг асосий ижтимоий муаммоларидан бири ирқчилик муаммосидир. Руанда ирқчилик оқибатларидан мустасно эмас. 1994-йилда ҳукумат томонидан туци ва хуту миллатига мансуб этник тозалаш натижасида 800 000 дан ортиқ руандалик ҳалок бўлди, бу эса мазкур асрда уюштирилган энг йирик геноцид ҳисобланади[5].

Христиан черковлари 1994-йилда Руандадаги геноциддан четда қолмаган. Черковлар қирғинлар учун асосий жой бўлган ва кўплаб христианлар қирғинда иштирок этган. Геноцидда иштирок этишни қисман черков ва давлат ўртасидаги тарихий боғлиқлик, шунингдек, черков амалдорлари ўртасида этник камситишнинг тан олиниши билан изоҳлаш мумкин[6].

Дин

Аксарият одамлар католиклар, баъзилари маҳаллий эътиқодларга амал қиладилар, 1994-йилдан ислом тарқала бошлади. (Евсеэв 1974:29)

Турмуши

Экспортнинг асосий экинлари: кофе, чой, қўқонгул, хинин дарахти, канакунжут, тамаки, эфир ўсимликлари. Маниок, жўхори, маккажўхори, картошка, ерёнғоқ, сабзавот, мева етиштирилади. Яйлов чорвачилиги мавжуд. Полиметалл рудалар ва олтин қазиб олинади. Қишлоқ хўжалиги хом ашёси қайта ишланади ва қалай эритилади. Ҳунармандчилик: тўқувчилик, ёғоч ўймакорлиги, кулолчилик билан шуғулланишади. Қалай ва волфрам рудалари ҳам қазиб олинади.

Яна қаранг

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  3. ↑ Бакер Р. Реориэнтатион ин Рwанда // Африcан Аффаирс, Вол. 69, Но. 275 (Апр., 1970), п. 145.
  4. ↑ Вансина Ж. Антеcеденц то модерн Рwанда: тҳе Нйигиня кингдом. Мадисон, 2004. П. 35.
  5. ↑ Wҳите К. Р. Сcоурге оф Раcисм: Геноcиде ин Рwанда // Жоурнал оф Блаcк Студиэс, Вол. 39, Но. 3 (Жан., 2009), п.471.
  6. ↑ Лонгман Т. Чурч Политиcс анд тҳе Геноcиде ин Рwанда // Жоурнал оф Религион ин Африcа, Вол. 31, Фасc. 2, Религион анд Wар ин тҳе 1990с (Май,2001), п. 163.

Адабиётлар

    • Евсеэв В. И. Руанда. М., 1974
    • Иогансон Б. В. Искусство стран и народов мира. Краткая художественная энсиклопедия. Т.4: Руанда и Бурунди-Филиппини, 1978
    • Бакер Р. Реориэнтатион ин Рwанда // Африcан Аффаирс, Вол. 69, Но. 275 (Апр., 1970), п. 141—154.(ингл.)
    • Лонгман Т. Чурч Политиcс анд тҳе Геноcиде ин Рwанда // Жоурнал оф Религион ин Африcа, Вол. 31, Фасc. 2, Религион анд Wар ин тҳе 1990с (Май,2001), п. 163—186.(ингл.)(англ.)
    • Вансина Ж. Антеcеденц то модерн Рwанда: тҳе Нйигиня кингдом. Мадисон, 2004 ИСБН 0-299-20120-1
    • Wҳите К. Р. Сcоурге оф Раcисм: Геноcиде ин Рwанда // Жоурнал оф Блаcк Студиэс, Вол. 39, Но. 3 (Жан., 2009), пп. 471—481.(ингл.)(англ.)