Рубен Гаевич Мириманов (1911-1996) – рус олими (квант радиотехника, радар ва радионавигация соҳалари мутахасиси), Сталин мукофоти совриндори (1952).

Мириманов Рубен
Таваллуди 1911-йил 10-август
Тошкент
Вафоти 1996-йил
Москва Россия
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Rossiya bayrogʻi Россия
Таълими Москва энергетика институти
Мукофотлари

Ҳаёти

1911-йил 10-августда[1] Тошкентда туғилган. Петроград политехника институтида ўқиган, 1914-йилда талабалар инқилобий Ҳаракатларида қатнашгани учун ўқишдан ва фронтга юборилган. Отаси — Гаик Седракович Мириманов, 1918-йилда вафот этган. Онаси ўқитувчи бўлган. Турмуш ўртоғи – Вера Ивановна Мириманова, кимё муҳандиси, Вакуум тадқиқот институтида ишлаган. Уларнинг болалари йўқ эди.

1928—1930-йилларда онаси, Ғарбий Сибир ўлкаси, Новосибирск вилояти, Ленинский тумани, Драгунино қишлоғидаги икта синфли мактабда ўқтитувчи ва мактаб раҳбари бўлиб ишлаган.

1930—1936-йиллар оралиғида Москва энергетика институтини ўқиб тугатади. 1936—1939-йиллар оралиғида эса аспирантурани ўқийди. 1940-йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган[2]. 1936-йилдан Бутуниттифоқ электротехника институтида (ВЕИ), 1940-йилдан катта илмий ходим. Уруш бошланишидан бироз олдин Мириманов СССР Фанлар академиясининг докторантурасига ўқишга кирган.

1941—1946-йилларда. Қизил Армияда хизмат қилган, уруш қатнашчиси, муҳандис-капитан, 559-алоҳида ВНОС баталонининг аниқлаш асбоблари муҳандиси.

1946-йилда демобилизация қилиниб, докторантурани тиклаб олади. Шу билан бирга, у 16-Марказий алоқа илмий-тадқиқот институтига (Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг Қизил юлдуз ордени 16-Марказий тадқиқот синов институти Сигнал корпуси маршали А. И. Белов номидаги) ўқишга киради. Мириманов илмий-тадқиқот институтида узоқ вақт ишлайди. Лекин, асосан ярим кун ишлаган.

1947-йилдан 1954-йилнинг 1-январгача СССР Фанлар академиясининг Автоматика ва телемеханика институтида катта илмий ходим бўлиб ишлаган. 1954-йил 1-январда СССР Фанлар академияси президентининг буйруғи билан махсус муаммоларни ҳал қилиш учун янги ташкил этилган институтга ўтказилади.

1996-йилда Москва шаҳрида вафот этган. МиримановНоводевичй қабристонига дафн қилинган.

Мукофот ва унвонлари

Адабиётлар

Манбалар