Ruben Safarov
Рубен Акопович Сафаров (16-ноябр 1930-йил, Андижон шаҳри — 5-июл 2016-йил) — ҳуқуқшунос, ёзувчи. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000), тарих фанлари доктори (1982), профессор (1983). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1980).
| Рубен Сафаров | |
|---|---|
| Таваллуди |
1930-йил 16-ноябр |
| Вафоти | 2016-йил 5-июл |
| Фуқаролиги | СССР, Ўзбекистон |
| Таълими | Москва давлат университети |
| Касби | ҳуқуқшунос, ёзувчи |
| Мукофотлари |
„Шуҳрат“ медали Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими |
Биографияси
Таълими
Рубен Сафаров ўрта мактабни тамомлаганидан сўнг, Москва давлат уиверситетининг юридик факултетига ўқишга киради ва 1953-йилда университетни тамомлайди. Ўқиш мобайнида Сафаров номзодлик (1963) ва докторлик (1982) диссертацияларини ҳимоя қилган ҳамда тарих фанлари доктори илмий даражасини олишга муваффақ бўлган[1].
Сафаров 2000-йил 19-майда Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб тайинланган[2].
Меҳнат фаолияти
Рубен Сафаров меҳнат фаолияти давомида бир қатор лавозимларда фаолият олиб борган.
"Андижанская правда" вилоят газетасида — адабий ходим, бўлим мудири, 1953—1964-йилларда — муҳаррир ўринбосари.
1964—1972-йилларда — "Андижанская правда" газетаси муҳаррири.
1972—1979-йилларда — Ўзбекистон КП МК тарғибот-ташвиқот бўлими мудири ўринбосари.
1979—1988-йиллар — Ўзбекистон нашриёт, полиграфия ва китоб савдоси ишлари давлат қўмитаси (кейинчалик Давлат матбуот қўмитаси) раиси ўринбосари.
1988—1996-йилларда — "Правда Востока" газетаси бош муҳаррири.
1996-йилдан — „Ўзқишлоқмашхолдинг“ компанияси иш бошқарувчиси[3].
Ижоди
Рубен Сафаров ижодий фаолияти давомида истеъдодли носир сифатида ҳам танилган бўлиб, турли жанрларда яратган „Акация гуллаганда“, „Устоз тақдири“, „Усто ва амир“, „Прометей“[4] каби кўплаб китоблар муаллифи ҳисобланади.
Шунингдек, „Катта пахта учун“ (1963), „Қишлоқда коммунистик меҳнат“ (Андижон вилояти партия ташкилотининг қишлоқда коммунистик меҳнат учун ҳаракатга раҳбарлик қилиш иш тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ёзилган асар, 1965), „Қўрқмас Шарафат“ ҳужжатли ҳикояси (1966), „Ўзбекистон матбуоти коммунистик қурилишида“ (1973), „Меҳнаткаш қал’а“ (1975), „Оммавий ахборот воситаларига партиявий раҳбарлик“ (ривожланган социализм даврида Ўзбекистон партия ташкилоти иш тажрибасига асосланган ҳолда яратилган асар,1979), „Яшаш буюрилган“ ҳужжатли ҳикояси, „Пролетар армияси қўмондони“ (1982), „Абадий тирик“ (В. И. Ленин ҳақида яратилган асар, 1982), „Прометей“ (К. Маркс ҳақида яратилган асар, 1982) „Акация гуллаганда“ ҳикояси, (1984), „Тубсизлик устидан кўприк“ (1984), „Усто ва амир“ романи (1985) „Устоз тақдири“ (Ганчкор усто Ширин Муродов ҳақидаги роман, 1987) каби романлар ҳам ёзувчи Рубен Сафаров қаламига мансуб асарлар сирасига киради.
Мукофотлари
Рубен Сафаров меҳнат фаолияти давомида "Шуҳрат" медали ҳамда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими[5] унвонлари билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ „Скончался старейший журналист Узбекистана“. 2016-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 12-июл.
- ↑ „Действительные члены Академии наук РУз. (по состоянию на 05.04.2016 г.)“. 2016-йил 23-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 12-июл.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „И вновь большая утрата“. 2016-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 12-июл.
- ↑ „Ушел из жизни академик Рубен Акопович Сафаров“. 2019-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 25-январ.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ёзувчи, шоир ёки драматургга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |