Rubl
Рубл – Россия Федерацияси пул бирлиги. 1992-йилдан муомалага киритилган. ИП. = 100 копейка. Халқаро ифодаси РУР. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚСҲ доллари = 34,04 Рубл (2004, 20-январ).
Рубл 1917-йилдаги Октябр тўнтаришига қадар Россия империяси, 1919—91 йилларда собиқ СССР (шу жумладан, 1924—91 йилларда Ўзбекистон)да амалда бўлган. „Рубл“ атамаси ХИИИ асрда Новгородса гривна [уз. 20 см, оғирлиги 200 г га яқин бўлган кумуш қуймасининг кесилган (русча „рубленний“)] ярим бўлаги номи тарзида пайдо бўлди. 1704-йилдан бошлаб мунтазам ҳолда вазни 28 г бўлган кумуш Рубллар зарб қилина бошланди, шунингдек, мис ва олтин Рубллар ҳам зарб қилиниши давом этди. 1843-йилдан эса Рубл давлат хазинасининг қоғоз билетлари кўринишида чиқарила бошланди. 1897-йилга келиб олтин Рубл асосий пул бирлигига айланди ва 1914-йилгача муомалада бўлди.
Дастлабки Совет Рубл 1919-йилда кредит билети сифатида чиқарилган. Собиқ Иттифоқ даврида Рубл банкнотлари бутун мамлакат миқёсида ягона пул бирлиги сифатида тўлиқ амал қилган. Ўша даврда Рубл Ўзбекистон Республикасининг ҳам расмий пул бирлиги бўлган ва унинг ҳудудида „сўм“ деб номланган. СССР мустақил давлатларга бўлиниб кетганидан сўнг Рубл Россия Федерациясининг миллий валютаси сифатида сақланиб қолди.
Беларус Республикаси
Беларус Республикаси пул бирлиги. 1992-йилда муомалага киритилган. ИП. = 100 копейка. Халқаро ифодаси – БЙР. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚСҲ доллари = 2042 Рубл (2003, май). Ашур Қодиров.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |