Rudalarni boyitish
Рудаларни бойитиш — фойдали минералларни кераксиз тоғ жинслари (қум, оҳактош ва бошқалар)дан тозалаш. Махсус сехлар ва бойитиш фабрикаларида бажарилади. Табиий рудалардан бевосита фойдали компонентларни ажратиб олиш кўпинча иқтисодий самара бермайди ва аксари ҳолларда техник жихатдан мумкин эмас. Шунинг учун металлургия, кимё ва бошқа саноат жараёнлари фойдали компонентлар билан бойитилган махсус маҳсулотлар — консентратлар ни қайта ишлашга асосланган. Мас, қўрғошин рудасидаги қўрғошин 1,5% ни ташкил этиши мумкин, металлургия шароитида эритиш учун эса рудадаги қўрғошин миқдори 3070% бўлиши зарур ва ҳоказо. Рудаларни бойитиш натижасида руда консентрат ва деярли кераксиз тоғ жинсларидан иборат чиқиндига ажралади. Рудаларни бойитиш фойдали компонентлар миқдори (консентрацияси) ундан бир неча юз баробаргача ортади. Мас, таркибида 0,1% молибден бўлган руда бойитилиб, 50 фоизли консентрат олинади.
Рудаларни бойитишда аввал руда маълум даражада майдаланади, сараланади, физик-кимёвий жиҳатдан бойитилади. Физиккимёвий бойитишнинг гравитацион, магнит, электростатик, қиздириш, флотацион ҳамда майдайириклиги, шакли бўйича саралаш ва бошқа усуллари бор[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |