Рудина Ҳаждари — албан сиёсатчиси, илгари Албания Республикаси Ассамблеяси аъзоси бўлиб ишлаган. Албанияда коммунизмнинг қулашига олиб келган 1990—1991-йиллардаги талабалар ҳаракатига раҳбарлик қилган марҳум Азем Ҳаждарининг қизи бўлиб, у 2017-йил 9-сентябрда мамлакат пойтахти Тирана ҳудуди вакили сифатида Албания мажлиси аъзолигига қўшилган.

Рудина Ҳаждари
Албания парламенти аъзоси
Мансаб даври
9-сентябр 2017-йил
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
Рудина Азем Ҳаждари

1987-йил 15-август (1987-08-15) (39 ёш)[1]
Тирана, Албания
Миллати Албан
Сиёсий партияси Албания Демократик партияси (2017-2019)
Мустақил (2019–2021)
Нисма Тҳурже (2021-ҳозирга қадар)
Истиқомат жой(лар)и Тропожë, Албания

Ҳаёти

1998-йилда отаси ўлдирилганидан сўнг, Рудина Ҳаждари ўқишни давом эттириш учун АҚШга кўчиб ўтган. У Фордҳам университетида ўқиган ва 2009-йилда сиёсацҳунослик бўйича бакалавр даражасини, сўнгра Лондон Кингс коллежида геосиёсат, ҳудуд ва хавфсизлик бўйича магистрлик даражасини олган. Кейинчалик, Рудина Ҳаждари Колумбия университетида инсон ҳуқуқлари бўйича иккинчи магистрлик даражасини қўлга киритган. Кейинчалик Рудина Ҳаждари Колумбия университетининг Ҳарриман номидаги Россия, Евроосиё ва Шарқий Европа тадқиқотлари институтида Доналд Ж. Трумп ва Владимир В. Путиннинг тегишли президентликлари даврида Ғарбий Болқон давлатларида юзага келган муаммолар ҳақида сўзлаган. Ҳаждарий, шунингдек, Неwсwеэк журнали каби нашрларда минтақадаги муаммолар ҳақида кўплаб мақолаларни нашр эттирган[2][3][4].

Рудина Ҳаждари Ню-Ёркнинг 16-округи бўйича АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг рейтингли аъзоси[5] бўлган конгрессмен Элиот Л. Энгелнинг ходим ҳамкори бўлиб ишлаган. У айни пайтда Қўшма Штатлар Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар қўмитаси раиси сифатида ҳам фаолият олиб боради[6].

АҚШ Конгрессидаги қисқа тажрибасидан сўнг, Рудина Ҳаждари отаси асос солган партияни қайта тиклаш ва унинг аввалги шон-шуҳратини тиклашга ёрдам бериш мақсадида Албанияга қайтишга қарор қилган[7].

Сиёсий карераси

2017-йил июн ойида у Тиранадаги Демократик партия раҳбари Баша билан бирга парламент аъзолигига номзодини қўйиши ҳақида эълон қилинган. Номзодлар рўйхатида Рудина Ҳаждари ишончли мавқега эга бўлган, демократлар томонидан парламентга олиб келинган, янги таниқли шахслардан бири сифатида этироф этилган.

Сентябр ойида у Ташқи сиёсат қўмитаси ва Европа интеграцияси қўмитаси аъзоси этиб тайинланган. Кўп йиллар хорижда яшаганлиги учун, депутатлик фаолияти давомида кўпчиликдан таркиб топган оммавий учрашувлардаги чиқишларида нутқ сўзлашда бир қатор қийинчиликларга дуч келган.

2018-йил декабр ойида Албаниядаги умуммиллий талабалар норозилик намойишларидан сўнг, у ўзининг партия қарорини бузган ва талаба билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш учун парламентга бойкот эълон қилган, талабаларни қўллаб-қувватлашини маълум қилган ҳамда ўз ваколатларидан воз кечиб, намойишларга қўшилишга тайёрлиги ҳақида айтиб ўтган[8]. Оммавий эълонда у Албания янги ҳаракатга муҳтожлигини ва Демократик партия аъзолигидан чиқишни ўйлаётганини айтган, чунки бу партия фаолияти эндиликда одамлар томонидан маъқулланмай қўйилган эди[9].

Собиқ Демократик партия етакчиси Лулзим Бошанинг 2019-йил 18-февралдаги ваколатидан воз кечиш ва парламентдаги Демократик партия раҳбари лавозимидан бўшаш ҳақидаги қароридан сўнг[10], 11-март куни Америка Овози томонидан эфирга узатилган интервюда[11] Рудина Ҳаждари партиянинг парламентни оммавий равишда тарк этиш қарорига кескин норозилик билдирган. Шунингдек интервюда Ҳаждарий партиянинг қолган 41 депутати бу ҳаракатга қўшилмаслигини тасдиқлаган. Рудина Ҳаждари ўз қаршилик фикрларининг асосий сабабини Лулзим Бошанинг Албания пойтахтида олиб бораётган шиддатли норозилик намойишлари[12][13][14], Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федериcа Могҳерини ва Европа Иттифоқининг кенгайиш бўйича комиссари Жоҳаннес Ҳаҳн томонидан ҳам кенг кўламли халқаро қоралашлар келтирганлиги билан изоҳланган.

Манбалар

  1. ↑ „Кувенди и Шқипëрисë“. 2020-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-июн.
  2. ↑ „Cан оне ҳандшаке энд деcадес оф селф-интерестед мачо политиcс?“ (эн). Неwсwеэк (2017-йил 17-июн). 2019-йил 7-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 6-феврал.
  3. ↑ „Оп-Эд: Тҳе Перфеcт Сторм“ (эн-УС). Балканист (2017-йил 11-апрел). 2019-йил 7-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 6-феврал.
  4. ↑ „Оп-Эд: Протесц, Пост-Cоммунисм анд Cомпромисе ин Албаниа“ (эн-УС). Балканист (2017-йил 30-март). 2019-йил 7-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 6-феврал.
  5. ↑ „Cонгрессман Элиот Энгел : Оур Дистриcт“. энгел.ҳоусе.гов. 2019-йил 7-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 6-феврал.
  6. ↑ „Чаирман - Ҳоусе Фореигн Аффаирс Cоммиттеэ“. фореигнаффаирс.ҳоусе.гов. 2019-йил 7-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 6-феврал.
  7. ↑ „Албаниан Анти-Cоммунист Леадер'с Даугҳтер Энтерс Политиcс :: Балкан Инсигҳт“ (2017-йил 16-феврал). 2017-йил 22-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-июн.
  8. ↑ „Албаниан Даилй Неwс“. 2019-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 3-феврал.
  9. ↑ „Албаниан Даилй Неwс“. 2019-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 3-феврал.
  10. ↑ „Албаниа Оппоситион МПс то Қуит 'Мафиа' Парлиамент“ (эн-УС). Балкан Инсигҳт (2019-йил 18-феврал). 2019-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 23-апрел.
  11. ↑ Интервистë ме депутетен Рудина Ҳаждари (албан), 2019-04-23да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2019-04-23
  12. ↑ „Протесц Агаинст Рама'с Говернмент Турн Виолент ин Албаниа“ (эн-УС). Балкан Инсигҳт (2019-йил 16-феврал). 2019-йил 5-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 23-апрел.
  13. ↑ „Албаниа Оппоситион Суппортерс Cлаш wитҳ Полиcе Дуринг Протест“ (эн-УС). Балкан Инсигҳт (2019-йил 16-март). 2019-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 23-апрел.
  14. ↑ Cауcасо. „Албаниа: тҳе дай афтер тҳе протест оф тҳе оппоситион“ (ит). Оссерваторио Балcани э Cауcасо. 2019-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 23-апрел.