Rudniy
Рудний —(қозоқча: Рудный) Қозоғистон Республикаси Қўстанай вилоятидаги шаҳар. Тобол дарёси (Об ҳавзаси) чап соҳилида. Темир йўл стансияси (Железорудная). Қўстанайдан 50 км жанубий-ғарбда жойлашган. Аҳолиси 127,552 киши (2012). 1957-йилда темир руда кони ишга туширилиши ва СоколовскСарбайск кон бойитиш комбинатининг ишга туширилиши муносабати билан вужудга келган. Кимё толаси заводи, озиқ-овқат саноати корхоналари, индустриал институти бор.[7]
Рудний қоз. Рудный | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 52°58′0″Н 63°7′0″Э / 52.96667°Н 63.11667°Э | |
| Мамлакат | Қозоғистон |
| вилоят | Қўстанай вилояти |
| Ҳукумат | |
| • Аким | Ғаязов Баҳтжан Темирович |
| Асос солинган | 1955 |
| Қачондан бери шаҳар | 1957 |
| Майдон | 1,763[1] км2 (681 кв ми) |
| Иқлим тури | кескин континентал |
| Аҳолиси (2013) |
128,239[2] |
| Миллий таркиб |
руслар 58,34 % қозоқлар 20,74 % украинлар 10,13 % олмонлар 2,82 % татарлар 2,67 % белоруслар 2,02 %[3][4] |
| Вақт минтақаси | УТC+6 |
| Телефон коди | +7 71431[5] |
| Почта индекс(лар)и | 111500[6] |
| Автомобил коди | П, 10 |
|
| |
Тарихи
1949-йили 18-февралда Олтой геология экспедициясининг учувчиси М. Г. Сургутанов „Сарибай“ жарлигининг устидан учиб бораётиб, бирданига компас тили жанубни кўрсатганини кўради. Уч ойдан кейин Сургутановнинг компаснинг кўрсатган жойига геологлар ва географлар келади. Улар Сарибай ҳудудида йирик кон ўрни борлигини аниқлайди. 1949-йили баҳорда В. П. Новиков Соколов темир кони фойдали қазилмаларини очади.
1954-йили ёзда ҳукумат комбинат қурулишини бошлаш тўғрисида фармонни имзолади. Шу вақтда шаҳар қурулиши ҳам бошланди. 1955-йилги майда илк бор қурулишчилар келди, улар трест бошқарувчиси Я. М.Гиммелмаш ва В.Ш. Буреш бўлди.
Ҳозирги шаҳар
Рудний шаҳрининг майдони — 0,1 минг кв.м. ташкил қилади.
Вилоят марказидан узоқлиги — 46 км.
Аҳолиси — 127,552 киши (2012). Аҳолининг миллий таркиби қуйидаги жадвалда (2010):
- руслар — 73 024 киши (58,34 %)
- қозоқлар — 25 956 киши (20,74 %)
- украинлар — 12 681 киши (10,13 %)
- олмонлар — 3 531 киши (2,82 %)
- татарлар — 3 345 киши (2,67 %)
- белоруслар — 2 533 киши (2,02 %)
- бошқуртлар — 750 киши (0,60 %)
- корейслар — 335 киши (0,2 %)
- бошқалар — 2 709 киши (2,16 %)
- Умумий — 125 179 киши (100,00 %)
Таълим
Шаҳарда 12 мактабгача жамоа, 23 та умумий билим берувчимактаб, 1 қўшимча, 1 кечки пайт ўқийдиган мактаб, 1 мактаб-интернати, 1 олий ўқув маҳкамаси, 4 колледж, 3 та касб-ҳунар мактаблари фаолият юритади. Шаҳар мактабларининг деярли барчаси интернет тармоғига уланган.
Тиббиёт
Шаҳарда 9 тиббий хизмат кўрсатувчи давлат объэкти (7 касалхона маҳкамаси, 1 шифохона ва 1 тиббий пункти) ва 4 та ҳусусий (1 касалхона ва 3 амбулатор-шифохона маҳкамаси) фаолият юритади.[8]
Манбалар
- ↑ Паспорт города, 2021-04-15да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2021-02-28
- ↑ Демографиа_2012, 2012-03-17да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-10-06
- ↑ Агентство Республики Казахстан по статистике. Численность населения Республики Казахстан по областям, городам и районам, полу и отдельным возрастным группам, отдельным этносам на начало 2010 года, 2012-06-27да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-12-22
- ↑ „Национальный состав населения Казахстана по переписи 2009“. 2013-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 22-декабр.
- ↑ „Қўстанай вилоятининг телефон кодлари“. 2014-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 17-декабр.
- ↑ Почтовиэ индекси Казахстана[сайт ишламайди]
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Рудний шаҳрининг расмий сайти, 2012-01-22да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-10-06
Ҳаволалар
- Официалний сайт города Рудний (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-10-02 санасида архивланган)
- Информационний сайт Костанайской области (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-12-21 санасида архивланган)