Рудолф „Руди“ Дасслер (1898-йил 26-март — 1974-йил 27-октябр) — немис этикдўзи, ихтирочи ва тадбиркор. У Пума спорт кийимлари компаниясига асос солган.

Рудолф "Руди" Дасслер
Таваллуди 26-март 1898-йил
Вафоти 27-октябр 1974-йил(1974-10-27)
(76 ёшда)
Ҳерзогенаурач, Германия Федератив Республикаси (1949—1990)
Касби Пума асосчиси
Турмуш ўртоғи Фриэдл Дасслер (қизлик фамилияси Страссер)
Болалари Армин Дасслер
Қариндошлари Фритз Дасслер (ака-укаси)
Мариэ (синглиси)
Адолф Дасслер (ака-укаси)
Ҳорст Дасслер (жияни)

Рудолф 1898-йил 26-мартда Ҳерзогенаурач шаҳрида туғилган[1]. Руди Адидас асосчиси Адолф „Ади“ Дасслернинг акаси эди. Ака-укалар Адолф асос солган „Дасслер ака-укалар поябзал фабрикаси“ компаниясида ҳамкор бўлиб ишлаган. Рудолф 1924-йилда компанияга қўшилган. Бироқ, Иккинчи жаҳон урушидан кейин улар ўртасида келишмовчилик юзага келган. Натижада улар 1948-йилда ажралиб, ҳар бири ўз компаниясини ташкил этган[2].

Дастлаб Рудолф янги компаниясини „Руда“ (Рудолф Дасслер исмининг қисқартмаси) деб атаган, бироқ кўп ўтмай унинг номи ҳозирги Пума номига ўзгартирилган[3]. Пума — кечуа тилида cоугар маъносини билдиради ва кейинчалик немис тили ҳамда бошқа тилларга ҳам кириб борган[4][5].

Ҳаёти

Биринчи жаҳон урушидан қайтгач, Рудолфнинг укаси Адолф Дасслер онасининг ошхонасида спорт поябзалларини ишлаб чиқаришни бошлаган. Поябзал фабрикасида ишлаган отаси Чристопҳ ҳамда темирчилик устахонасида югуриш поябзаллари учун тиканлар тайёрлаган Зеҳлеин Адолфга ўз бизнесини йўлга қўйишига ёрдам берган. 1924-йил 1-июлда Рудолф ҳам бизнесга қўшилган ва натижада Ҳерзогенаурач шаҳридаги „Гебрüдер Дасслер, Спорцчуҳфабрик, Ҳерзогенаурач“ (Дасслер ака-укалар спорт поябзали фабрикаси) ташкил этилган[6].

Адолф Ҳитлернинг 1930-йилларда ҳокимиятга келиши билан ака-ука Дасслерларнинг иккаласи ҳам Миллий социалистик немис ишчилар партиясига аъзо бўлган. Рудолф улардан кўра ашаддийроқ нацист сифатида тилга олинади[7].

Рудолф бошқаруви даврида Пума кичик маҳаллий компания бўлиб қолган. Фақат унинг ўғли Армин Дасслер раҳбарлик қилганидан кейингина компания бугунги кундаги жаҳонга машҳур брендга айланган[8][9].

Вафоти

Руди Дасслер 1974-йил 27-октябрда 76 ёшида ўпка саратони оқибатида вафот этган[10].

Манбалар

  1. ↑ „Рудолф Дасслер : Фондатеур де Пума“ (фр). www.лса-cонсо.фр. 2017-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 19-май.
  2. ↑ Cарбоне, Ниcк. „Адидас вс. Пума – Топ 10 Фамилй Феудс – ТИМЕ“. Тиме (2011-йил 23-август). Қаралди: 2014-йил 28-май.
  3. ↑ Жоҳн Ундерwоод.. „Тҳе леадинг спорц шоэмакерс ин тҳе wорлд аре тҳе Герман – 03.10.69 – СИ Ваулт“. Спорциллустратед.cнн.cом (1969-йил 10-март). 2010-йил 20-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 28-май.
  4. ↑ „Адидас версус Пума: Оригинс оф а ривалрй бетwеэн бротҳерс“. Қаралди: 2015-йил 16-феврал.
  5. ↑ Эстерл, Мике. „А Рун фор Тҳеир Моней - WСЖ.cом“. Онлине.wсж.cом (2008-йил 21-март). Қаралди: 2014-йил 28-май.
  6. ↑ „Адолф Дасслер: Тҳе Cреативе анд Инновативе Леадер Беҳинд адидас - адидас Гроуп“ (эн). адидас. 2024-йил 20-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 19-май.
  7. ↑ Кирсчбаум, Эрик „Ҳоw Адидас анд Пума wере борн“. Тҳе Жоурнал (2005-йил 8-ноябр). Қаралди: 2008-йил 14-июл.
  8. ↑ Таглиабуэ, Жоҳн. „АДИДАС, ТҲЕ СПОРТ СҲОЭ ГИАНТ, ИС АДАПТИНГ ТО НЕW ДЕМАНДС“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1984-йил 3-сентябр). Қаралди: 2014-йил 26-май.
  9. ↑ Таглиабуэ, Жоҳн. „АДИДАС, ПУМА: ТҲЕ БАВАРИАН СҲОЭМАКЕРС; ҲЕРЗОГЕНАУРАCҲ, Wест Германй“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1981-йил 15-феврал). Қаралди: 2014-йил 26-май.
  10. ↑ ҳттпс://www.телеграпҳ.cо.ук/неwс/wорлднеwс/эуропе/германй/6215542/Адидас-анд-Пума-бурй-тҳе-ҳатчет-афтер-60-еарс-оф-бротҳерс-феуд.ҳтмл