Рудолф ороли, Рудолф Ери — Франс Иосиф Ери архипелагидаги энг шимолий орол (Россия Федерацияси Архангелск вилояти таркибида). Асосан, қумтош ва базалтдан таркиб топган. Майдони 297 км²га яқин. Деярли бутунлай муз билан қопланиб ётади. 1936-йилдан Қутб стансияси бор. Тадқиқотчи Ю. Паер томонидан Австрия валиаҳди номига қўйилган. Бир неча бор Шимолий қутбга борувчи экспедицияларнинг базаси сифатида фойдаланилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил