Rufat Risqiyev
Руфат Асадович Рисқиев (1949.2.10, Оққўрғон, Тошкент вилояти)— боксчи, хизмат кўрсатган спортчи (1974), 75 кг вазн тоифасида жаҳон чемпиони (1974, Гавана), Олимпиада кумуш медали совриндори (1976, Монреал). Австрия, Болгария, Венгрия, Полша, Чехословакия, Югославияда ўтказилган халқаро турнирлар голиби (1969-76), Куба очиқ чемпионатининг 2 карра чемпиони (1973, 1974), Ўзбекистон жисмоний тарбия институтини тугатган (1977). „Динамо“ спорт жамиятида йўриқчи (1967— 77), Тошкент политехника институтида кафедра мудири (1977—79), Республика олимпия ўринбосарлари билим юртида мураббий (1979—84). Рисқиев боксчи ҳаёти ва фаолиятига бағишланган „Рингга чақирилади“ (1979) бадиий филмида бош ролни ижро этган. 1999-йилдан Тошкентда Рисқиев соврини учун ўспиринлар ўртасида бокс мусобақалари ўтказилади. „Эл-юрт ҳурмати“ ордени билан мукофотланган (1999).[1][2][3][4]2010
| Руфат Рисқиев | |
|---|---|
|
| |
| Статистикаси | |
| Асл исми | Руфат Асадович Рисқиев |
| Вазни | Ўрта вазнда |
| Бўйи | 6 фт 2.5 ин (1.89 м) |
| Миллати | Ўзбек |
| Таваллуди |
1949-йил 2-октябр Оққўрғон, Тошкент вилояти, |
Биографияси
Руфат Асадович Рисқиев 1949-йилда Тошкент шаҳрида (Кўкчада) шифокор оиласида туғилган. 12 ёшидан Тошкентда машҳур мураббий Сидней Лвович Жексон билан бокс билан шуғуллана бошлаган. Рисқиев 14 ёшидан Тошкентнинг „Буревестник“ спорт жамиятида бокс билан шуғулланган. 1966-йилдан бошлаб у машҳур мураббий Борис Гранаткин қўл остида шуғуллана бошлади.[5]
Бокс бўйича жаҳон чемпионати 1974
1974-йилда АИБАнинг навбатдан ташқари конгресси жаҳон чемпионатини ҳар тўрт йилда бир марта ўтказишга қарор қилди. 1974-йил 17-август куни ҳаваскор боксчилар ўртасидаги биринчи жаҳон чемпионатининг очилиш куни сифатида бокс тарихига кирди. Гаванада биринчи совет чемпионлари Пермлик Василий Соломин бўлган, у ҳам Рудяр Рассел кубогини қўлга киритган ва Тошкент вакили Руфат Рисқиэв, кейинроқ маълум бўлишича, қўли синган ҳолда жанг қилган.[6]
Ёзги Олимпия ўйинлари 1976
1976-йилда Монреалдаги Олимпия ўйинларида у кумуш медал совриндори бўлди. Ушбу ўйинларда Рискиэв финалга чиққан ягона совет боксчиси бўлди. Ҳал қилувчи дуэлда унга америкалик Майкл Спинкс қаршилик кўрсатди. Учинчи раундда Спинкс энг кучли зарбани берди ва ҳакам учрашувни тўхтатди. Рискиэв ҳакамга зарба камардан паст эканлигини кўрсатди, аммо ғалаба америкалик боксчига насиб этди. Ўйинлардан сўнг Рискиэв катта спортни тарк этди.
Кинодаги фаолияти
Спорт карерасининг охирида у филмларда рол ўйнади. „Рингга чақирилди…“ филмидаги роли билан танилган, у ерда у ўзининг боксчилик фаолиятини ўйнаган — ўзбек маҳалласидан бўлган, жаҳон чемпиони.[7]
Ҳакамлар
1997-йилда Руфат Рисқиэв WБА ҳакамлар сексиясига кириб, Марказий Осиё мамлакатларида профессионал бокснинг халқаро тоифадаги биринчи ҳакамига айланди.
Оила
- Аёли: Маъмурахон Рисқиева (1955.29.12)
- Ўғли: Қудратхўжа Рисқиев (1978. 01.11)
- Ўғли: Саидакром Рисқиев(1983. 04.07)
- Қизи: Гулихон Рискиева (Қосимова) (1984.25.08)
Спорт натижалари
Халқаро
- 1974 йил бокс бўйича жаҳон чемпионати —

- ХХИ ёзги Олимпия ўйинлари 1976 йил —

Бутуниттифоқ
- Бокс бўйича СССР чемпионати 1972 йил —

- Бокс бўйича СССР чемпионати 1974 йил —

- Бокс бўйича СССР чемпионати 1975 йил —

- Бокс бўйича СССР чемпионати 1976 йил —

Спорт унвонлари
- СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси
- „СССРнинг таниқли боксчиси“
Давлат мукофотлари
- „Дўстлик“ ордени (2020-йил 27-август) — халқимизнинг илмий, интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, таълим, маданият, адабиёт, санъат, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари, мустақилликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун Ватан тараққиёти, мамлакатимизда тинчлик ва ижтимоий-маънавий барқарорликни таъминлаш, кўп йиллик самарали жамоат фаолияти.[8]
Эътирофлар
- Халқаро бокс ассоциацияси (ИБА) раҳбари Умар Кремлев Руфат Рискиевни Малибу 2 машинасини билан тақдирлаган[9]. Бундан ташқари боксчи ХБА томонидан умрбод 1000 АҚШ доллари миқдорида моддий ёрдам олиши тайинланган[10].
Филмография
- 1980 йил — „Ҳар учинчи“ (қисм)
- 1980 йил — „Ақлдан озган дарё оқимида“ (эпизод)
- 1979 йил — „Узук … деб аталади“ (Руфат Қудратов — бош рол)
Адабиёт
- Остонов С., „Йўлбарс“нинг олишуви, Т., 1980;
- Муҳамедов С, Ринг қироли, Т., 1992;
- Шарипова Ф., Матонат, Т., 2002.[11]
Манбалар
- ↑ ҳттпс://м.кун.уз/неwс/2020/08/27/президент-мустақиллик-байрами-арафасида-ижтимоий-соҳадан-166-кишини-мукофотлади-ройхат
- ↑ „ИБА президенти ўзбекистонлик афсонавий боксчи Руфат Рисқиевга 10 минг доллар мукофот пули топширди (видео)“. 2023-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-май.
- ↑ „Жаҳон чемпиони, боксчи Руфат Рисқиевнинг оёғи хасталик сабаб кесиб ташланди“. 2023-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-май.
- ↑ „Ретро! 14 йил аввалги Ринг гирлс... Руфат Рисқиев ҳакамлик қилган, Бобомурод Ҳамдамов меҳмон бўлган проф бокс оқшомидан ФОТОРЕПОРТАЖ“. 2023-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-май.
- ↑ Руфат Рискиэв // сайт федерации бокса России
- ↑ Руфат Рискиэв: ташкенцкий тигр (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-05-18 санасида архивланган)
- ↑ На ринг визиваэця… // кинотеатр.ру
- ↑ Указ Президента Республики Узбекистан от 27 августа 2020 года „О награждении в связи с двадсатидевятилетиэм независимости Республики Узбекистан группи работников сфер науки, образования, литератури, култури, искусства и средств массовой информации“
- ↑ „ИБА раҳбари Руфат Рисқиевни автомашина билан тақдирлади“. газета.уз. Қаралди: 19-июл 2023-йил.
- ↑ „ИБА афсонавий боксчи Руфат Рисқиевга умрбод минг доллар миқдорида ойлик моддий ёрдам тайинлади“. газета.уз. Қаралди: 19-июл 2023-йил.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
- 2-oktyabrda tugʻilganlar
- 1949-yilda tugʻilganlar
- Oqqoʻrgʻonda tugʻilganlar
- Boks boʻyicha oʻrta vazn toifasida jahon chempionlari
- Oʻzbeklar
- Doʻstlik ordeni sohiblari
- Oʻzbekistonlik erkak bokschilar
- SSSR bokschilari
- Sovet erkak bokschilari
- Toshkentda tahsil olgan talabalar
- SSSRda xizmat koʻrsatgan sport ustalari
- Alifbo boʻyicha bokschilar