Руфижи — Танзаниядаги дарё. Няса кўлидан шарқда жойлашган тоғлардан бошланган Лувегу ва Киломберо дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Узунлиги Лувегу ирмоғининг бошланиш жойидан 1400 км, ҳавзасининг майдони 178 минг км². Ҳинд океанининг Мафия денгизига қуйилади. Ўртача сув сарфи 1100 м³/сек. Мартдан май ойигача суви кўпаяди. Қуйи қисмида кема қатнайди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил