Ruggero Leoncavallo
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Руггеро Леонcавалло (талаффузи: Ружжеро Леонкавалло; 1857.25.4, Неапол — 1919.9.8, Флоренсия ёнидаги Монтекатини) - италян композитори, мусиқий веризм асосчиларидан. Неапол консерваторияси, Болоня университетида таълим олган. Болоня университети доктори (1878). Ҳаётни ҳаққоний ифодалашга йўналтирилган веризм услубида 20 дан зиёд опера яратган: "Богема" (1897, "Лотин квартали ҳаёти" номида ҳам қўйилган), "Заза" (1900), "Лўлилар" (1912) ва бошқа "Машарабозлар" ("Паяслар", 1892) операси оддий одамлар кечинмаларининг ёрқин ифодаланиши, кескин драматик ривожи, мусиқий воситалар ҳамда куйларнинг таъсирчанлиги билан қимматли бўлиб, мусиқа веризмининг ибратли намунасига айланган. "Малбрук", "Атиргул қироличаси" каби оперетталар, "Қўғирчоқ ҳаёти" балети, симфоник ва камер асарлар ҳам яратган. "Машарабозлар" операси Навоий театрининг репертуаридан доимий ўрин олган.[1]
| Руггеро Леонcавалло |
|---|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |