Ruhi juvanon
Руҳи жуванон — жайдари урик нави. Халқ селексиясида яратилган. Дарахти кучли усади. Бал. 8 м. гача боради. Барглари йирик, оч яшил. Меваси июн охири — июлнинг бошларида пишади, ўртача 35—40 г, чўзиқдумалоқ. Пўсти силлиқ, юпқа, эти сариқ, таъми хушхўр, сувли. Таркибида 14— 16% қанд, 0,8% кта, 60,38 мг% витамин С бор. Данагидан қийинроқ ажралади. Данаги йирик, магзи ширин.
Кўчати ўтқазилгач, 5—6йили ҳосилга киради. Совуққа чидами ўртача. Нам билан етарли таъминланган тупроқларда яхши ҳосил беради. 10—12 ёшида дарахтидан 30–55 кг, 20—25 ёшида 60–70 кг ҳосил олинади. Меваси хўллигича ейилади, мураббо, компот, турли консервалар қилинади, шарбат тайёрланади. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида экилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |