„Руҳлар исёни“ — ўзбек шоири Эркин Воҳидов бенгал шоири Назрул Ислом ҳақида ёзган достон. Достон бир неча ривоятдан иборат бўлиб, уларда турли тарихий ва тарихий бўлмаган шахслар ҳақида сўз юритилади. „Руҳлар исёни“ Воҳидовнинг энг яхши танилган достонларидан бири бўлиб, адабий тандиқчилар томонидан юқори баҳоланиб келади. Иброҳим Ғофуров достон ҳақида „Менга у кўп жиҳатлардан бугунги ўзбек шеърий тафаккурининг – лирик тафаккурининг чўққиси бўлиб кўринади“, деб ёзган[1].

Руҳлар исёни
Муаллиф(лар) Эркин Воҳидов
Тил ўзбекча
Жанр(лар)и достон
Нашриёт Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 1980
Саҳифалар сони 144

Воҳидов „Руҳлар исёни“ достонини 1978–1979-йилларда ёзган. Достон илк бор „Шарқ юлдузи“ журналида чоп этилган.[манба керак] Китоб ўлароқ биринчи марта 1980-йил Тошкент шаҳрида Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида чоп этилган[2].

Достонни Александр Файнберг рус тилига таржима қилган. Русча нашр 1983-йил Москва шаҳрида „Совецкий писател“ нашриётида чоп этилган[3]. Достон кейинчалик Воҳидовнинг бир неча шеърий тўпламига, жумладан, „Шарқий қирғоқ“ (1980), „Садоқатнома“ (1986), „В минуту песни не порвис, струна...“ (1986), „Шеър дунёси“ (2001) ҳамда „Замин сайёраси“ (2014) тўпламларига киритилган. Бундан ташқари, достондаги ривоятлар „Қумурсқалар жанги“ (1993) тўпламидан ҳам ўрин олган.

Ёзилиши

Воҳидов достоннинг 1979-йилнинг 20-мартида Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида ёзиб тугатган. Шоир достоннинг яратилиши ҳақида шундай деган:

Достон ўзининг исёнкор шеърлари билан бутун Ҳиндистонни эрк учун, озодлик учун курашга руҳлантирган оташин бенгал шоирининг орзу-армонлари, жасорати, фожиавий қисмати ҳақида. „Руҳлар исёни“ гарчи Назрул Ислом ҳақида бўлса-да, унда мен шоир ҳаёти баҳонасида ўзимнинг умуман шоирлик, инсонлик, фидойилик, эркка ташна ижод аҳлининг замонаси, халқи билан мураккаб муносабати, қолаверса, инсон ҳаётининг маъноси, ҳаётнинг ҳам шафқациз, ҳам адолатли ҳақиқати ҳақидаги ўй-мулоҳазаларимни китобхон билан баҳам кўришга интилдим[4].

Манбалар

  1. ↑ Воҳидов, Эркин. Шарқий қирғоқ. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1981 — 124-бет. 
  2. ↑ „Руҳлар исёни“ (русча). Россия давлат кутубхонаси. Қаралди: 2017-йил 27-июн.
  3. ↑ „Руҳлар исёни“ (русча). Россия давлат кутубхонаси. Қаралди: 2017-йил 28-июн.
  4. ↑ Ғуломова, Назира. Она тили ва адабиёт. Тошкент: „Шарқ“ нашриёт-матбаа аксиядорлик компанияси, 2014. 

Ҳаволалар