Руҳоний — диний лавозимда хизмат қилувчи, динни тарғиб этувчи киши, дин пешвоси. Руҳоний буддизм, иудаизм, христианлик, ҳиндуийлик, ислом ва бошқа динларда мавжуд. Руҳоний монотеистик динлар келиб чиқиши билан пайдо бўлган. Коҳинлар Руҳонийларнинг ўтмишдоши ҳисобланади. Руҳонийларнинг олий табақасига худонинг ердаги ноиби (католицизмда — Рим папаси) ёки худонинг унда мужассам бўлиши (ламаизмда — далайлама, исмоилийларда — фирқа бошлиғи) деб эътиқод қилинади.

Руҳоний

Римдаги католик руҳонийлари, 2005-йил
Касб
Касб тури
Касб, қизиқиш
Фаолият соҳалари
Дин
Таʻриф
Яқин касблар
Диаконат

Православ черковида Руҳонийлар қора Руҳонийлар (монахлик турмуш тарзини қабул қилганлар) ва оқ Руҳонийларга бўлинади. Рус православ черковида Руҳонийлар моддий жиҳатдан черков қавмлари томонидан таъминланади. Улар диний семинария ва академияларда тайёрланади.

Ислом дини эндигина ёйилаётган даврда давлат ва диний жамоа бирбиридан ажралмагани учун махсус Руҳоний бўлмаган. Маъмурий-сиёсий ишлар билан шуғулланган кишилар Руҳонийлар вазифасини ҳам бажарган. Маълум вақт ўтгандан сўнг Руҳонийлар қатлами вужудга келган ва табақаланиш бошланган. Суннишикда олий руҳоний муфтий ҳисобланади, шиаликда оятуллоҳ, ҳужжат алислом, шайх улислом ва ҳоказо Шариат ишларини бошқарувчи фақиҳ, қози, аълам ва бошқа, даре берувчи мударрислар ҳам Руҳонийлар табақасига киради. Ўзбекистонда ислом дини учун руҳоний кадрлар Тошкент ислом институти, Мир Араб мадрасаси ва бошқа турли диний билим юртларида тайёрланади. Руҳоний жамиятнинг маънавий ҳаётига муайян таъсир кўрсатади.

Кейинги пайтларда "Руҳоний" атамаси исломдан бошқа дин арбобларига қўлланиладиган бўлди. Исломда бу сўз ўрнини уламо сўзи эгаллаган.[1]

Руҳоний - бу диннинг муқаддас маросимларини ўтказишга ваколатли бўлган диний етакчи бўлиб, у асосан инсонлар ва бир ёки бир нечта илоҳлар ўртасидаги воситачи вазифасини бажаради. Улар, шунингдек, диний маросимларни, айниқса худоларга қурбонлик келтириш ва уларни шарафлаш маросимларини ўтказиш ҳуқуқига эга. Уларнинг лавозими "руҳонийлик" деб аталади ва бу атама бундай шахсларга жамоа сифатида ҳам қўлланилиши мумкин. Руҳонийнинг вазифаларига вақти-вақти билан э’тирофларни тинглаш, никоҳ маслаҳалари бериш, никоҳдан олдинги маслаҳатлар ўтказиш, ма’навий йўл-йўриқ кўрсатиш, дин асосларини ўргатиш ёки касалхоналар ва қариялар уйларидаги беморларни зиёрат қилиш каби мажбуриятлар кириши мумкин.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар