Rukniddin Samarqandiy
Рукниддин Самарқандий(арабча: ركن الدين سمرقندي — Рукниддин Самарқандий — Тўлиқ исми: Абу Ҳомид Муҳаммад Амидий (вафоти 1218-йил)) — файласуф ва диний арбоб.
Рукниддин Самарқандий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | файласуф, диний арбоб |
Ҳаёти
Рукниддин Самарқандий, Абу Ҳомид Муҳаммад ал-Амидий (? — 1218.15.9, Бухоро) — файласуф олим, диний арбоб. Бир неча вақт Ҳиндистонга кетиб султон Алоуддин Мардон И (ҳукмронлик даври 1208— 1211) ҳузурида Бенгалиянинг пойтахти Лаҳнати Ғаврда қозилик қилган. Умрининг кейинги қисми Бухорода ўтган. Рукниддин Самарқандий диалектика соҳасида бир қанча асарлар ёзган. Унинг араб тилида ёзилган „Иршод фи илм алхилоф валжадал“ („Ихтилоф ва диалектика учун қўлланма“), „аннафоис филжадал“ („Диалектика ҳақида нафис фикрлар“) асарлари Шарқда машҳур бўлган. Ҳожи Халифанинг ёзишича, Рукниддин Самарқандий диалектика бўйича биринчи бўлиб асар ёзган олим ҳисобланиб, Шарқда унинг китобларига кўплаб шарҳлар битилган[1].
Асарлари
- „Иршод фи илми-л-хилоф ва-л-жадал“,
- „Ан-нафоис фи-л-жадал“
Адабиёт
- Абдуллаев И., Ҳикматуллаев Ҳ., Самарқандлик олимлар, Т., 1969[2].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |