Рум — қадимда айрим Шарқ мамлакатларида Римнинг, кейинчалик Рим империясининг кенг тарқалган номи. Рим империясининг бўлинишидан кейин (мил. ИВ аср) Рум номи фақат Византияга нисбатан ишлатилган. Кичик Осиё салжуқийлар томонидан босиб олинган даврда Рум номи билан аталган (шундан Салжуқийлар ёки Кўния султонлигинпнг бошқа номи — Рум султонлиги олинган). Усмонли турклар Византияни босиб олгач, Болқон ярим оралдаги вилоят шу ном билан атала бошлаган (қаранг Румелия).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил