Rumeli temir yoʻli
|
1888-йилда CО темирйўл тизими | |
|
Карааğаç раилwай статион — 1873-йилда CО томонидан қурилган, аммо ҳозир фойдаланилмайди. | |
| Овервиэw | |
|---|---|
| Жойлашуви |
Париж (1869–1878) Виэнна (1878–1912) Истанбул (1912–1937) |
| Ҳисобот белгиси | CО |
| Маҳаллий тармоқлар | Европа Туркияси, жанубий Болгария, шимолий Греция, Сербия, Босния ва Герсеговина, Косово |
| Фаолият саналари | 1870–1937 |
| Ворис | ТCДД, СДŽ, БДЗ, СЕК, ÖС, CФФҲ |
| Техник тавсифи | |
| Ўлчами | 1,435 мм |
Румели темир йўли (франсузча: Чеминс де фер Ориэнтаух; инглизча: Ориэнтал Раилwай; Румели Демирёлу (турк тили) ёки İстанбул–Вияна Демирёлу) — 1870-1937-йилларда Румелияда (Усмонлилар империясининг Европа қисми, я’ни Болқон яримороли) ҳамда кейинчалик Европа Туркияси ҳудудида фаолият юритган усмонли темирйўл ширкатидир[1]. Румели темир йўли Усмонлилар империясидаги беш “пионер” темирйўллардан бири бўлиб, Болқондаги асосий магистрал йўлни барпо этган. 1889-1937-йиллар оралиғида мазкур темирйўл машҳур Ориэнт Эхпресс қатновига мезбонлик қилган.
Румели темир йўли 1870-йилда Истанбулдан Виэннага темирйўл қуриш мақсадида ташкил этилган. Болқондаги кўплаб сиёсий муаммолар сабабли қурилиш ишлари тез-тез тўхтаб қайта бошланган, мулкчилик эса бир неча бор ўзгарган ёки бўлиниб кетган. Фақат 1888-йилга келиб Румели темир йўли кўзланган асосий мақсадни якунига етказади, бироқ 1912-йилдаги Биринчи Болқон урушидан сўнг темирйўл тармоғи фақат Европа Туркияси ҳудуди билан чекланиб қолади. Румели темир йўли 1937-йилгача минтақавий темирйўл сифатида фаолият юритиб, ўша йили Туркиш Стате Раилwайс таркибига қўшиб юборилади[1].
Бош қароргоҳ
Ширкатнинг бош қароргоҳи дастлаб Парижда (1869-1878), кейинчалик Виэннада (1878–1912), сўнгра Истанбулда (1912–1937) жойлашган. Ҳисобот белгиси (репортинг марк) — CО.
Тарих
Асосий фон

ХИХ асрнинг иккинчи ярмига келиб, бир пайтлар қудратли бўлган Усмонлилар империяси сезиларли даражада заифлашиб бораётган эди. Империянинг Европадаги ҳудуди Константинополдан Дунай дарёси ва Карпат тог'ларигача чўзилган бўлса-да, Болқон яримороли ҳудудида миллатчилик ҳаракатларининг кучайиши (кўпинча Россия та’сири остида) натижасида Усмонлилар бу минтақа устидан назоратни аста-секин йўқота бошлади. Қрим уруши якунланиб, империяга Болқондаги рус та’сирига қарши қисқа муддатли имконият берган эди. Истанбулдаги султонлик бу даврдан фойдаланиб, минтақадаги суверенитетни мустаҳкамлаш ва иқтисодиётни жонлантиришга интилди.
Денгиз савдосида Буюк Британия флотининг устунлиги кучли бўлгани сабабли Олий дарвоза муқобил транспорт йўлларини излашга мажбур эди. Ғарбий Европада темирйўллар ўз самарадорлигини кўрсатиб бўлган бўлиб, Усмонлилар ҳам бу технологияни империяга жорий этишни мақсад қилдилар. Шу боис Константинопол–Вена йўналишида темирйўл қуриш режалаштирилди. Бу магистрал йўл империянинг Европа қисмида қўшинларни тезкор кўчиришни енгиллаштириши ва Ғарбий Европа билан савдо алоқаларини кенгайтириши лозим эди. Шу билан бирга, бу лойиҳа Болқонда Австрия та’сирининг кучайишига ҳам олиб келиши мумкин эди.
Темирйўл қуриш бўйича якуний қарор қабул қилингач, Абдулазиз 1868-йил 31-май куни белгиялик Ван дер Элст ва Cиэ қурилиш ширкатига консессия беради; бунда Андрé Лангранд-Думонcеау муҳим рол ўйнаган[2]. Лангранд-Думонcеау тез орада бу консессияни Ван дер Элстдан ўз қўлига олиб, қурилиш ишларини бошлайди. Бироқ молиявий муаммолар туфайли у ишларни давом эттира олмайди ва 1869-йил 12-апрелда султонлик консессияни бекор қилади.
Шундан сўнг консессия темирйўл қурилиши учун немис молиячиси Мауриcе де Ҳирсчга берилади. Ҳирсч илгари ҳам Лангранд-Думонcеау билан бир қатор темирйўл лойиҳаларида ҳамкорлик қилган эди. Уставга кўра, асосий линия Константинополдан Эдирне орқали Австрия чегарасидаги Добрлжингача бориб, у ердан Австрия Жанубий темирйўли тармоғига уланарди. Ушбу йўналиш ярим мустақил Сербия князлиги ҳудудидан ўтмаслик учун Белград орқали ўтадиган маршрутга нисбатан афзал кўрилган. Австрия-Венгрия ҳам бу вариантни Босния устидан та’сирини кучайтириш мақсадида қўллаб-қувватлаган[2].
Устав шунингдек Бургаз, Селаник ва Дедеаğаç йўналишларига тармоқлар қуришни ҳам назарда тутган. Ҳирсч 1869-йилда Парижда бош қароргоҳи жойлашган Империал Туркиш Эуропеан Раилwай компаниясини ташкил этиб, қурилиш ишларини шу компания орқали олиб боради. Лойиҳа бош муҳандиси сифатида Австрия Жанубий темирйўлидан Wилҳелм вон Прессел жалб этилади. 1870-йил январида қурилиш ишлари бир вақтнинг ўзида Константинопол, Дедеаğаç, Селаник ва Добрлжинда бошланади.
Темирйўлни эксплуатация қилиш Австрия Жанубий темирйўлига топширилиши режалаштирилган бўлса-да, музокаралар муваффақияциз якунлангач, Ҳирсч темирйўлни бошқариш учун Парижда жойлашган Румели темир йўли (Чеминс де фер Ориэнтаух) ширкатини ташкил этади[2].
Қурилиш
1871-йилга келиб темирйўл қурилиши анча олдинга силжиган эди. Шу йилнинг ўзида ҳукумат алмашгач, янги буюк вазир Маҳмуд Недим пошо империянинг тобора чуқурлашиб бораётган молиявий муаммолари сабабли қурилиш бюджетини қисқартириш мақсадида консессия шартларини қайта кўриб чиқишни бошлади. Янги консессияда Вена шаҳригача етиб бориш энди устувор вазифа сифатида белгиланмади ва у 1872-йил 18-май куни имзоланди. Янги келишувга кўра, Ҳирсч мавжуд қурилиш ишларини бошқаришда давом этар, бироқ янги линиялар қурилиши устидан Усмонли ҳукумати назорат ўрнатарди[3].
1874-йилга келиб Румели темир йўли компанияси жами 1,300 км (810 ми) дан ортиқ темирйўл қуриб битказган бўлиб, бу учта асосий линиядан иборат эди. Ушбу линиялар ҳали бир-бири билан боғланмаган бўлса-да, уларда қатнов аллақачон йўлга қўйилган эди. Энг узун ва энг муҳим йўналиш Константинопол шаҳридан Эдирне ва Филибе орқали Беловогача бориб, Дедеаğаç ва Ямбол йўналишларига тармоқларга эга эди. Қолган икки йўналиш Селаникдан Митровицагача ҳамда Добрлжиндан Баня Лукагача чўзилган эди. Добрлжин–Баня Лука линияси ҳали Австрия темирйўл тармоғига уланмагани сабабли кам даромад келтирган. Кейинчалик бу йўналиш компания учун юк бўлиб қолади ва 1876-йилда, Австрия тармоғига уланмагунча, ташлаб қўйилади[3].
1875-йилдаги Усмонли молиявий инқирози даврида, империянинг катта қисми оғир очарчиликка юз тутган пайтда, қурилиш ишлари кескин секинлашди. Бу ҳолат Болқонларда бир қатор қўзғолонларга сабаб бўлди, улардан энг машҳури Апрел қўзғолони бўлиб, у минтақада кенг кўламли урушнинг бошланишига туртки берди ва барча темирйўл қурилиш ишларини тўхтатди. Кўплаб ишчилар ҳарбий хизматга чақирилиб, Россия империяси етакчилигидаги йирик коалиция армиясига қарши жанг қилдилар. Константинопол–Филибе линияси чегарага юк ва аскарларни етказишда муҳим рол ўйнади. Бироқ Усмонли армияси шимолдан ҳужум қилган Россия, Руминия ва Болгария қўшинлари олдида сон жиҳатдан анча кам эди. 1877-йил охирига келиб коалиция кучлари Эдирнедан ғарбдаги асосий линиянинг катта қисмини эгаллаб олдилар ва 1878-йил январида Филибе шаҳри, йирик темирйўл депоси билан бирга қўлга олингач, Усмонлилар тинчлик излашга мажбур бўлдилар. Берлин конгресси Болқонларда тинчликни тиклаб, Усмонли империяси Руминия, Сербия ва Черногорияга тўлиқ мустақиллик берар экан, Босния ва Герсеговина Австрия-Венгрия томонидан босиб олинадиган ҳудудга айлантирилди, Болгария эса Россия та’сири остида ярим мустақил вассал давлат сифатида ташкил этилди[4].
Румели темир йўли компаниясининг келажаги ҳам Берлин конгрессида ҳал қилинди. Темирйўл бир нечта давлат ҳудудидан ўтганлиги сабабли, конгресс компанияни Австрия-Венгрия, Сербия, Болгария ва Усмонли империяси вакилларидан иборат махсус қўмита назоратига топширди. Берлин шаҳрида бу тузилма “Тўрт томонлама қўмита” деб аталди. 1878-йилда Ҳирсч компания бош қароргоҳини Париждан Вена шаҳрига кўчирди. Австрия та’сири остида янги ташкил топган Сербия қироллиги Константинопол–Вена темирйўлидан қат’и назар, ўз ҳудудида темирйўл қуришни режалаштирди. 1881-йилда қирол Милан Белграддан Вранжегача, Ниш орқали ўтувчи темирйўл қуриш консессиясини франсуз тадбиркори Пол Эжен Бонтуга топширди. Бироқ унинг “Генерал Унион” номли католик компанияси 1881-йил апрел ойида банкрот бўлди. Шундан сўнг консессия немис ва франсуз банклари ўртасида бўлиниб, Сербия миллий темир йўллари ташкил этилди[5][6].
Тўрт томонлама қўмита ниҳоят 1882-йил декабр ойида Венада йиғилди. Узоқ музокаралардан сўнг 1883-йил 9-май куни келишув имзоланди. Бу келишув асосий линияни жанубий йўналишдан Сербия орқали ўтувчи тўғридан-тўғри маршрутга ўзгартирди, бу эса Усмонлилар 1860-йиллардан буён қочиб келган вариант эди. Янги йўналиш Беловодан Софияга бориб, Ниш шаҳрида Сербия миллий темир йўлларига уланарди, шунингдек Скопени Ниш билан боғловчи тармоқ қурилиши ҳам режалаштирилди. Қурилиш тугаллангач, Ниш–Белград оралиғидаги темирйўл Сербия миллий темир йўлларига тўлиқ тегишли бўлар, аммо фойдаланиш ҳуқуқи Румели темир йўли компаниясида қоларди. Барча келишмовчиликлар ҳал этилгач, қурилиш яна давом эттирилди. Сербия миллий темир йўллари Белград–Ниш линиясини 1884-йил 15-сентабрда якунлади ва шу йили Белграддан шимолда Австрия темирйўлларига уланади. Румели темир йўли Беловодан ғарб томонга қурилишни давом эттирди, бироқ 1885-йилда Болгария Берлин конгресси қарорларини бузиб, Шарқий Румелияни эгаллагач, ишлар яна тўхтади. Натижада янги келишув тузилиб, унга кўра Болгария ўз ҳудудидаги темирйўлларга эгалик қилиб, уларни бошқарар, Румели темир йўли компаниясига эса фойдаланиш ҳуқуқи бериларди[7]. Шу орада Сербия миллий темир йўллари Нишдан Лесковацгача бўлган йўналишни 18-мартда, Вранжегача бўлган қисмини эса 1886-йил 13-сентабрда якунлади. Румели темир йўли Ниш–Скопе линиясининг жанубий қисмини 1888-йил 25-майда тугатиб, Вранжеда Сербия тармоғига уланади ва шу тариқа Селаник умумий тизимга боғланади. Янги ташкил этилган Болгария давлат темир йўллари Белово–София йўналишини 1888-йил 1-августда якунлаб, 8-августда Драгоман орқали Сербия тармоғига уланади[7][8].
Очилиш ва фойдаланиш
Тўлиқ Константинопол–Вена асосий линияси 1888-йил 12-августда очилди. Румели темир йўли компанияси Венгрия давлат темир йўллари ва Болгария давлат темир йўллари билан биргаликда Истанбулдан Венагача илк поездни тантанали равишда йўлга чиқарди[5]. Тарихдаги энг машҳур поездлардан бири бўлган “Ориэнт Эхпресс” илк қатновини 1889-йил 1-июнда Париждан Истанбулгача амалга оширди. Ушбу поезд халқаро меҳмонхона ва логистика компанияси томонидан бошқарилган. Истанбулнинг Европа қисмида жойлашган Сиркеcи темирйўл вокзали 1888-йил февралидан бошлаб қурилиб, 1890-йил 3-ноябрда фойдаланишга топширилди.
Локомотивлар

Румели темир йўли фақат буғ локомотивларидан фойдаланган. Асосий етказиб берувчилар Австрия, Германия, Франсия ва Белгия ишлаб чиқарувчилари бўлган.
Тендерли локомотивлар 0 дан 300 гача рақамланган, бак-локомотивлар эса 301 дан 500 гача рақам олган. Селаник–Монастир йўналишидан ўтказилган локомотивларга 500–600 оралиғида алоҳида рақамлар берилган. Бунинг сабаби ҳозирча нома’лум. Учта Маллет типидаги локомотивлар 601–603 рақамлар билан белгиланган.
Румели темир йўлининг локомотивлари кейинчалик темирйўл тармоғини қабул қилиб олган турли миллий темирйўл тизимлари тасарруфига ўтказилган. Айрим локомотивлар аввал CФФҲга, кейинчалик Греция давлат темир йўллари ёки Туркия давлат темир йўлларига топширилган.
Румели темир йўлининг бир нечта локомотивлари ҳозиргача сақланиб қолган. 1874-йилда қурилган ва 1937-йилда Туркия давлат темир йўллари томонидан 2251 рақами билан қабул қилинган собиқ 407-рақамли локомотив Истанбулдаги Сиркеcи вокзали олдида ёдгорлик сифатида ўрнатилган. У 1965-йилгача фаол фойдаланилган бўлиб, сўнгги йилларда Адана шаҳрида хизмат қилган ва шу тариқа 90 йилдан ортиқ муддат ишлатилган. 1912-йилда Маффеи томонидан етказиб берилган, CО тизимидаги 338-рақамли локомотив ҳозирда ТCДД 3558 рақами остида Чомлик темирйўл музейида сақланмоқда. Ушбу сериядаги яна бир локомотив Амася вокзалида ёдгорлик сифатида қўйилган. ТCДД 33508 локомотиви эса Сивас шаҳрида ёдгорлик локомотив ҳисобланади.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Ҳисторй оф тҳе CО (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-31 санасида архивланган) - траинсофтуркей.cом
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Ҳисторй оф тҳе CО - Тҳе Ҳирш Cонcессион (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-31 санасида архивланган) - траинсофтуркей.cом
- ↑ 3,0 3,1 Ҳисторй оф тҳе CО - Cонcессион диспуте (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-31 санасида архивланган) - траинсофтуркей.cом
- ↑ Гленнй, Миша. Тҳе Балканс: Натионалисм, Wар, анд тҳе Греат Поwерс, 1804–1999. Викинг, 2000, пп. 135–38.
- ↑ 5,0 5,1 Ҳисторй оф тҳе CО - Виэнна cомплетион (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-31 санасида архивланган) - траинсофтуркей.cом
- ↑ Сербиан Раилwайс - Ҳисторй (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-11-22 санасида архивланган) - зелезниcесрбиже.cом
- ↑ 7,0 7,1 Ҳисторй оф Булгариан Раилwайс
- ↑ Ҳисторй оф Югослав Раилwайс - Югославия темир йўллари қурилиш саналари.