Ruqiya begim
Руқия бегим (ХВ аср) — темурий маликалардан. Шоҳрухнинг ўғли Иброхим Мирзонинг хотини. Уларнинг никоҳидан 3 ўғил фарзанд: Султон Абу Ишоқ Мирзо (1419—27), Исмоил Мирзо (1423 — 32), Абдулло Мирзо (1433—51) дунёга келган. Руқия бегим Эри вафотидан сўнг, Форс вилоятига ҳоким қилиб тайинланган Абдулло Мирзо ёш бўлгани туфайли отабек Шамсуддин Шерозий билан бирга давлатни идора этган. РУҲ (араб. — жон) — ғайримоддий асосни англатувчи тушунча. Инсон ва ҳайвонлар танасида яшовчи, уйқу ва ўлган пайтда танани қисман ёки бутунлай тарк этувчи ўзига хос куч (қаранг Анимизм, Жон). П. тушунчасининг талқини тарихан ўзгариб борган. Юнон фалсафасида Р. олам асосида ётувчи пневма, нус (ақл), логос деб тушунилган. Аристотел „нус“ни тартибсиз материяни шакллантирувчи куч деб билган. Ўрта аср мутафаккирлари Р.ни табиатдан олдин мавжуд бўлган ва уни яратувчи куч деб ҳисоблаганлар. Форобий, Ибн Сино, Ғазолий ва бошқа файласуф, мутафаккирлар Р.ни турлича талқин қилишган. Форобий Р.ни бир танадан иккинчи танага кўчиб юришини рад этган. Шарқ табиблари Р.ни „латиф буғ“ деб тушунишган. Материалистик фалсафага кўра, Р. деганда юқори даражада уюшган материянинг маҳсули деб қаралувчи онг, тафаккур тушунилади, материяга нисбатан иккиламчи хисобланади. Идеалистик фалсафага кура, Р. деганда материяга нисбатан бирламчи деб ҳисобланадиган ва бутун борлиқнинг негизини ташкил этган ғайримоддий асос, илохий куч тушунилади. И. Кант Р.ни гоя сифатида, Гегел борлиқни дунёвий Р.нинг ривожланиш босқичлари сифатида қарайди. Р. идеалистик таълимотларда марказий ўрин тутиб, тушунча (панлогизм), субстансия (пантеизм), шахс (теизм) сифатида намоён бўлади.
Христианликда „муқаддас Р.“ — муқаддас учликдаги 3шахс. Диний тушунчага кура, Р. — киши ҳаётида у билан бирга, вафотидан кейин эса, танадан чиқиб абадий қоладиган кўзга кўринмас нарса. Баъзи уламолар Р.ни қон, бошқалари нафас деб ҳисоблайди. Айримлари эса, Р.ни латиф ва нафис ҳаводан иборат деб, уни моддий нарсалар қаторига қўяди. Қуръонга кўра, Аллоҳ одамзодни яратмасдан олдинроқ қиёматга қадар келадиган одамларнинг Р.ларини пайдо қилган. Ислом динида Р.нинг мохияти ҳақида баҳс юритиш ман этилади. Қуръонда (алИсро сураси, 85оят) Р. Аллоҳнинг илмига ҳавола этиладиган сир экани, Р. тўғрисида одамлар жуда оз маълумотга эга эканликлари таъкидланган.
Кучма маънода — инсоннинг ички ҳолати, ҳистуйғулари, кайфияти. Шунингдек, ишҳаракат, воқеа ва ҳодисаларнинг кечишидаги белгили хусусиятни ҳам англатади. Мас, замон Р.и, қонун Р.и, таълимот Р.и ва бошқа[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |