Рус, (Рус ери) — Днепр дарёси соҳилининг ўрта қисмида ташкил топган шарқий славян давлатининг дастлабки номи (ИХ аср). ХИИ аср бошигача Киев Руси ҳудудининг номи. ХИИ—ХИИИ асрларда Қадимги Рус ерлари ва князликларининг номи. ХИИИ асрдан Белая Рус, Малая Рус ва бошқа жой номлари пайдо бўлган. "Рус" атамаси собиқ Қадимги Рус давлатининг шимоли-шарқий ерлари номини англатиб, "руслар" тушунчасининг асосига айланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил