Руса И — Урарту подшоси (мил. ав. 730— 714). Сардури ИИ нинг ўғли. Оссурия билан бўлган урушда Урарту енгилгач, тахтга ўтирган. Давлатни мустаҳкамлаган, Севан ва Урмия кўллари атрофидаги ерларни босиб олиши ҳисобига унинг ҳудудини бир қадар кенгайтирган. Оссурия ва киммерийлар билан кураш олиб борган, улардан енгилган. П.И даврида Урарту зодагонларининг йирик қўзғолонлари содир бўлган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил