Rushana Sultonova
Рушана Рамиловна Султонова (1965.27.11, Бухоро вилояти Газли шаҳри)— раққоса, балетмейстер. Ўзбекистон халқ артисти (1998). 1979—84 йиллар Хореография билим юртида, Тошкент давлат маданият институтида (1991) ўқиган.1984—94 йиллар Навоий театрида, 1994—98 йилларда "Баҳор" ансамблида, 1998—99 йиллар "Етти гўзал" ансамблида, 2000-йилдан "Ўзбекрақс"да етакчи раққоса. Шунингдек, 2002-йил ўзи ташкил этган (Ш. Воҳидов билан биргаликда) "Эй санам" ансамблида фаолият кўрсатмоқда. Р. Султанова рақслари табиий талқини, мусиқавийлиги, оҳангга мос хиром этиши, юқори рақс маданияти билан ажралиб туради. С. барча вилоятлар бўйича фолклор рақсларни ижро этган. "Доира чорлайди", "Бухороча", "Қизбола", "Хоразм рақсининг туғилиши" (клипи билан), "Фироқ", "Баҳор айёми", "Нозноз", "Бонубону", "Сарвиноз", "Оразибон лазгиси", "Танавор 2", "Гулсанам", "Учрашув", шунингдек, тожикча, афғонча, лўлилар рақси ва бошқа кўпгина халқларнинг рақсларини ижрочиси сифатида танилган. Р.Султанова ҳақида "Рушана Султонова рақсга тушади" филмлари (1986 телефилм, режиссёр Ш.Хўжаев; 2000, режиссёр Даврон Салимов) ишланган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |