Rushdiy Muhammad Siddiq
Рушдий Муҳаммад Сиддиқ (арабча: رشدي محمد صديق)(ХВИИ аср, Қўқон) — шоир, адиб ва таржимон. „Тазкират ул-авлиё туркий“ ва „Ғавсул-Аъзам“ каби асарлар муаллифи[1].
Рушдий Муҳаммад Сиддиқ | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | шоир, ёзувчи |
Ҳаёти
Рушдий Муҳаммад Сиддиқ ХВИИ асарда яшаган. У Қўқонда туғилиб, умрининг охирги йилларини Қашқарда ўтказган[2].
Рушдийнинг бизга қадар ихчамгина ахлоқий-таълимий мазмундаги достони, 4 йил давомида ёзган катта ҳажмдаги „Тазкират улавлиёи туркий“ асари, „Ғавсул Аъзам“ қиссаси етиб келган. Унда Мансур Халлож, Боязид Бастомий, Робия Адавия, Абу Туроб Нахшабий, ат-Термизий, Жунайд Бағдодий, Иброҳим Адҳам, Увайс Қараний, Бишри Хофий, Абул Ҳасан Харақоний сингари шарқнинг 88 машойихи ҳақида маълумот берилади. Рушдий бу асарини ёзишда араб ва форс тилларидаги 14 манбадан, шунингдек, халқ оғзаки ижоди дурдоналаридан фойдаланган. Китоб туркий тилда ёзилган, авлиёлар — сўфизм таълимоти даҳолари ҳақида энг мукаммал маълумот берадиган ягона тазкирадир. Тазкиранинг бирдан-бир нусхаси Низомий номидаги Тошкент педагогика университетининг қўлёзмалар фондида сақланади[3].
Асарлари
- Тазкират ул-авлиё туркий;
- Ғавсул-Аъзам.
Манбалар
- ↑ Аҳмад Муҳаммад. Шарқ ҳақни топди..., (Шарқ донишмандлари ва алломаларининг сара ҳикматлари), Тошкент: „Шарқ“ нашриёти, 2006 — 124-бет.
- ↑ Ҳамиджон Хомидий; Маҳмуд Ҳасаний. Машриқзамин ҳикмат бўстони. Тошкент: „Шарқ“ нашриётматбаа консерни, 1997-йил — 251-бет.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Рушдий Муҳаммад Сиддиқга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |