Руслан Агабекович Агаларов (1974-йил 21-февралда Махачкала СССР) – Совет, Рус ва Ўзбек футболчиси, ярим ҳимоячи сифатида фаолият юритган. Ўзбекистон терма жамоасида 1 ўйнаган. Мураббийлик фаолияти билан шуғулланади.

Руслан Агаларов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Руслан Агабекович Агаларов
Таваллуд санаси 1974-йил 21-феврал (1974-02-21) (52 ёш)
Таваллуд жойи Маҳачқалъа, РСФСР
Бўйи 1.70 cм (1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1991—1993 Каспий Каспийск 64 (2)
1993—1998 Анжи Маҳачқалъа 170 (18)
1998 Локомотив-КМВ Минералне Водй 19 (4)
1999—2005 Анжи Маҳачқалъа 202 (24)
2005—2007 Динамо Маҳачқалъа 54 (15)
2007—2008 Анжи Маҳачқалъа 57 (8)
Миллий терма жамоа
2001 Ўзбекистон 1 (0)
Бошқарган клублари
2010—2014 Анжи Маҳачқалъа (мураббий)
2014—2015 Анжи-2 Маҳачқалъа
2015 Анжи Маҳачқалъа (У-21)
2015—2016 Анжи Маҳачқалъа (вақтинча)
2018 Легион Дйнамо Маҳачқалъа
2019—2021 Маҳачқалъа
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчи карераси

Клуб

Доғистон футболининг тарбияланувчиси бўлган у деярли бутун фаолиятини Махачқалъанинг „Анжи“ таркибида ўтказган. 15 мавсум давомида у жамоада 427 ўйин ўтказиб, 49 та гол урган. Россия чемпионати олий дивизионида у 2000-2002-йилларда 80 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урган. 2001-йилда у Россия чемпионатининг 33 нафар энг яхши футболчилари рўйхатига 3-рақам остида киритилган. 2001-йилда Россия чемпионатининг 19-турида „Самара Криля Советов“га қарши уй учрашувида у дубл қайд этиб, 45 ва 78-дақиқаларда гол муаллифига айланган[1].

У икки мавсумни асосий рақиб – „Динамо“ сафида ўтказди. 2009-йил март ойида у профессионал фаолиятини якунлашга қарор қилди[2], аммо у ЛФЛнинг Маҳачқалъа клубида футбол ўйнашни давом эттирди[3].

Терма жамоада

2001-йилда Ўзбекистон терма жамоаси сафида битта ўйин ўтказган[4].

Мураббийлик карераси

2010-2014-йилларда „Анжи“ клуби ёшлар жамоасини бошқарган[5]. 2014-йилнинг ёзидан 2015-йилгача „Анжи“ жамоасининг фарм клуби „ Анжи-2“ клубига устозлик қилган. Юрй Сёмин ишдан бўшагач, „Анжи“ клуби бош мураббийи сифатида ишлаган ва 2015-йил 24-октябрда расман жамоа бош мураббийи этиб тайинланган[6]. 2019-йил июн ойи охирид у „Маҳачқалъа“ жамоасини бошқарган[7]. Руслан Маҳачқалъа жамоасида 2021-йил мартигача мураббий бўлиб ишлаган, шундан сўнг бош мураббийлик лавозимини Арслан Халимбековга[8] топшириб, спорт директори лавозимини эгаллаган[9][10].

Статистика

Терма жамоа

Терма жамоа ва йил бўйича кўриниш ва голлар[11]
Терма жамоа Йил Ишт Гол
Ўзбекистон 2001 1 0
Жами 1 0

Мураббийлик статистикаси

2016-йил 27-май куни ўтказилган ўйиндаги маълумотлар тўғри. Фақат расмий ўйинлар ҳисобга олинади.

Жамоа дан гача Ў Ғ Д М УГ ЎГ %W Ютуқ Эслатма
Rossiya Анзҳи Маҳачқалъа 2015-йил 29-сентябр 2016-йил 31-май| стйле="техт-алигн:cентер" |24 8 5 11 28 40 033,33 8 5 11 28 40 033

Шахсий ҳаёт

Кичик укаси Комил ва ўғли Ҳамид ҳам футболчи.

Манбалар

  1. ↑ „«Анжи» (Махачкала) 4:1 (2:1) «Крылья Советов» (Самара)“. 2015-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 27-август.
  2. ↑ „Руслан Агаларов: «Ухожу без обид»“. 2009-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 11-май.
  3. ↑ „Заявка ФК «Махачкала» на сезон 2009 года“. 2013-йил 11-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 4-июн.
  4. ↑ Руслан Агаларов: „Вилетет? это уж слишком“, Спорт-Экспресс
  5. ↑ „Руслан Агаларов: «Не снимаю с себя ответственности»“. 2012-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 27-август.
  6. ↑ „Руслан Агаларов утверждён главным тренером «Анжи»“. 2015-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 24-октябр.
  7. ↑ „ФК «Махачкала» во главе с Русланом Агаларовым сыграет в одной лиге с «Анжи»“ (ру). МД-газета.ру (2019-йил 26-июн). 2019-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 27-июн.
  8. ↑ „Главным тренером «Махачкалы» назначен Арслан Халимбеков“ (ру). «Молодёжь Дагестана» (2021-йил 20-феврал). 2021-йил 11-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-январ.
  9. ↑ Курбанов Ш. „В Дагестане возродили футбольный клуб «Динамо»“ (ру). РИА «Дагестан» (2021-йил 29-июн). 2021-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 30-июн.
  10. ↑ „В Дагестане презентовали футбольный клуб «Динамо»“ (ру). ТАСС (2021-йил 29-июн). 2021-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 30-июн.
  11. ↑ „Руслан Агаларов“. Натионал-Фоотбалл-Теамс.cом. Қаралди: 2016-йил 31-май.

Ҳаволалар