Руслан Ринатович Аҳмедханов (1974-йил 16-сентябрда туғилган) — совет ва ўзбек футболчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоасида дарвозабон позициясида ўйнаган.

Руслан Ахмедханов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Руслан Ринатович Аҳмедханов
Таваллуд санаси 1974-йил 16-сентябр (1974-09-16) (52 ёш)
Таваллуд жойи Ўзбекистон ССР
Амплуаси Дарвозабон
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1991 Умид (Тошкент) 7 (0)
1992 Пахтакор-79 11 (0)
1992—1993 Пахтакор 3 (0)
1993—1995 Политотдел 55 (0)
1997 МҲСК 6 (0)
1998 Навбаҳор 6 (0)
1999—2000 Пахтакор 40 (0)
2001 Металлург (Бекобод) 20 (0)
2002—2003 Дўстлик 40 (0)
2004 Сўғдиёна 5 (0)
2004—2005 Тўпаланг 7 (0)
2006 Локомотив (Тошкент) 11 (0)
Миллий терма жамоа
1992 Ўзбекистон 2 (0)
Бошқарган клублари
2016—2019 Локомотив (Тошкент)
2019 Сурхон
2021—2022 Нефтчи
2022 Истиқлол (Душанбе)
2022 Сўғдиёна
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биография

1960-йилларда Ўзбекистон ССР номидан СССР иккинчи лигаси клубларида ўйнаган дарвозабон Ренат Аҳмедхановнинг ўғли.

Катталар даражасидаги фаолиятини СССР чемпионатининг сўнгги мавсумида иккинчи қуйи лига жамоаси — Тошкентнинг „Умид“ клубида бошлаган. 1992-йилдан бошлаб Ўзбекистон олий лигаси клубларида тўп сурган. 1992-йилги мавсум давомида Тошкентнинг „Пахтакор-79“ ва „Пахтакор“ жамоаларида ўйнаган, сўнгги жамоа билан чемпионлик унвонини қўлга киритган, бироқ мавсумда бор-йўғи 2 та ўйинда майдонга тушган. Кейинги мавсумда „Политотдел“га ўтган. 1997-йилда чемпионликка эришган Тошкентнинг МҲСК клуби сафида 6 та ўйин ўтказган бўлса, кейинги йили чемпионатнинг бронза медали соҳиби бўлган Наманганнинг „Навбаҳор“ жамоаси сафида ҳам 6 та ўйинда иштирок этган. 1999-йилда „Пахтакор“га қайтиб, у ерда икки йил фаолият олиб борган. Кейинчалик турнир жадвалининг ўрта ва қуйи поғоналарида жойлашган „Металлург“ (Бекобод), „Дўстлик“, „Сўғдиёна“, „Тўпаланг“, „Локомотив“ (Тошкент) каби клубларда ўйнаган. 2004-йилда „Тўпаланг“ билан биринчи лиганинг кумуш медали соҳиби бўлган.

Ўзбекистон олий лигасида жами 204 та ўйинда майдонга тушган.

1992-йил 23-августда Ўзбекистон терма жамоаси сафида Марказий Осиё кубоги доирасида Қирғизистонга қарши кечган ўйинда дебют қилиб, 75-дақиқада Бердақ Алланиязов ўрнига майдонга тушган[1]. 1992-йилда миллий терма жамоа сафида жами иккита ўйин ўтказган. Иккала учрашувда ҳам иккинчи бўлимда майдонга тушиб, гол ўтказиб юбормаган.

Ўзбекистоннинг „Локомотив“ (Тошкент), „Сурхон“ (Термиз), „Нефтчи“ (Фарғона), „Сўғдиёна“ (Жиззах) клубларида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритган. Шунингдек, 2022-йилнинг август ойидан декабр ойига қадар Тожикистоннинг „Истиқлол“ жамоасида дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаган[2][3].

Манбалар

Ҳаволалар