Ruslan Kireyev
Руслан Тимофеевич Киреев (1941-йил 25-декабр, Қўқон шаҳри, Фарғона вилояти, Ўзбекистон ССР) — совет ва рус ёзувчиси, Россия Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Алексей Максимович Горкий номидаги адабиёт институти профессори[1], адабиё бўйича бир қанча давлат мукофотлари совриндори, 50 та китоблар муаллифи. 1990—2000-йиллари „Новий мир“ журнали наср бўлими раҳбари, 2010-йилдан „Русский Букер“ (таржимаси „Русча Букер“) мукофотининг ҳакамлар ҳайъати раиси. 1973-йилдан КПСС аъзоси.
| Руслан Тимофеевич Киреев | |
|---|---|
| Асл исми | русча: Руслан Тимофеевич Киреев |
| Таваллуди |
1941-йил 25-декабр |
| Ижод қилган тиллари | рус тили |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Алексей Максимович Горкий номидаги адабиёт институти (1962—1967) |
| Йўналиш | социал реализм, психологик наср |
| Жанр | мемуар, роман |
| Дебют | Ошибки бога. Стихи (1962) |
| Мукофотлари | Россия Федерацияси Маданият вазирлигининг ташаккурномаси (2003-йил 14-октябр |
Таржимайи ҳоли
Руслан Киреев 1941-йил 25-декабр Ўзбекистон ССР, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида таваллуд топган[1][2]. Илк ижодий фаолияти 1958-йил 12-октябрда бошлаган[2]. Айнан мана шу пайда маҳаллий нашрларда илк шеърлари чоп этила бошланган[3]. 1959-йилдан бошлаб шеърлари Москвадаги „Крокодил“, „Смена“, „Юност“ газеталарида нашр этила бошланади[3]. 1962-йили Қримда биринчи шеърий тўплами нашр этилади[1]. Бу пайтлари Киреев автомеханик бўлиб ишлаётганди. 1962-йилда Алексей Максимович Горкий номидаги адабиёт институти ўқсиҳга кириб, мазкур институтни 1967-йилда „адабиётчи“ (журналист) мутахассислиги бўйича битиради[1][4]. Симферополдаги „Кримский комсомолес“ газетасининг адабий тўгараги аъзоси бўлган бўлиб[3], бу тўгаракка шоирлар Егор Самченко, Валдимир Ленцов, драматург Валентин Кримко (бошқа тахаллуслари Гуревич, Придатко) ҳам аъзо бўлишган. Кейинчалик барчаси Москвага кетишади ҳамда тез орада СССР Ёзувчилар уюшмаси аъзоларига айланишади. Киреев 50 та асарлар ёзган бўлиб, шундан 19 таси турли тилларга таржима қилинган[2][4]. Киреевнинг бир қанча асарлари давлат мукофотлари рўйхатидан жой олган, жумладан, 2008-йили „Болшая книга“ миллий адабиёт мукофотининг рўйхатида „50 лет в раю“ асари, 2009 ва 2012-йили „Ясная поляна“ мукофотининг рўйхатида „Пир в одиночку“ ва „50 лет в раю“ китоблари жой олган[1][2].
Асарлари
|
|
Мукофотлари
2003-йил 14-октябр куни Киреев миллий маданият соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати ва адабиёт ривожидаги хизматлари учун Россия Федерацияси Маданият вазирлигининг ташаккурномаси билан тақдирланади[4].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „25 декабря совецкому писателю Руслану Кирееву исполняеця 80 лет“ (рус тилида) (2021-йил 24-декабр). 2023-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-июн.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Киреев Руслан Тимофеевич“ (рус тилида). 2023-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-июн.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 „Руслан Тимофеевич Киреев“ (рус тилида). 2023-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-июн.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 „Киреев Руслан Тимофеевич“ (рус тилида). 2023-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-июн.