Ruslan Medjitov
Руслан Мақсутович Меджитов (1966-йил 12-мартда туғилган) – Яле тиббиёт мактабининг иммунобиология профессори, Яле саратон маркази аъзоси ва Ховард Хюз тиббиёт институтининг тадқиқотчиси. Унинг тадқиқотлари туғма иммунитет тизимини таҳлил қилишга, яллиғланишга қарши даволарнинг таъсирига қаратилган. Шунингдек, адаптив иммунитетнинг туғма назоратини ва хост-патоген ўзаро таъсирини ўрганган.
| Руслан Меджитов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1966-йил 12-март Тошкент шаҳри |
| Иш жойлари | Калифорния университети, Яле университети |
| Таълими | Тошкент давлат университети, Москва давлат университети |
| Мукофотлари | Шоу мукофоти |
| Турмуш ўртоғи | Акико Ивасаки (2007) |
Руслан 2010-йил 27-апрелда АҚШ Миллий фанлар академиясига сайланган.
Ҳаёти
Руслан Меджитов 1966-йили Тошкент шаҳрида туғилган. Дастлаб, Тошкент давлат университетида фан бакалаври даражасини, Москва давлат университетида биокимё фанлари номзоди илмий даражасини олган. 1992-йилда Чарлз Жейнуэйнинг туғма иммунитетни қўзғатадиган фаразий флип-флоп ҳақидаги мақоласини ўқийди.
Ялега келишдан олдин Сан-Диэгодаги Калифорния университетида Рассел Дулитл лабораториясида ишлаган. Руслан махсус иммунологик таълимга эга бўлмай туриб, нақшни аниқлайдиган рецепторларни топиш кераклигини тушунади.
Меджитов 2012-йил 15-майда Москва давлат университетининг фахрий профессори дипломи ва медали билан тақдирланган. У ерда мунтазам равишда ўз маърузаларини ўқийди. Ҳозирда Яле университети тиббиёт факултетида Стерлинг профессори сифатида хизмат қилмоқда[1].
Мукофотлари
Руслан Меджитов Саратон илмий-тадқиқот институтининг асосий ва ўсимта иммунологияси бўйича таниқли тадқиқотлари учун Wиллиам Cолей мукофоти, Яле университетининг санъат магистри, Эмил фон Беҳринг мукофоти, ААИ-БД биосcиэнcес тадқиқотчиси ва университетда Cауса шарафи доктори унвонига сазовор бўлган. Мюнхен, Ню-Ёрк санъат ва фанлар академиясининг ёш олимлар учун Блаватник мукофотини олган. Шунингдек, Чикаго университетининг Ҳоwард Тайлор Риcкетц мукофоти, 2010-йилда асосий тиббий тадқиқотлар бўйича таниқли иш учун Люис С. Розенстиэл мукофоти ва 2019-йилда Диcксон мукофоти билан тақдирланган.
Оиласи
Меджитов 2007-йилда Яле университетининг молекуляр, ҳужайрали ва ривожланиш биологияси кафедраси профессори Акико Ивасаки билан турмуш қуради. Уларнинг иккита қизи бор[2].
Манбалар
- ↑ „Руслан Меджитов – Почётный профессор Московского университета“ (эн). Мосcоw Стате Университй. Қаралди: 2020-йил 12-сентябр.
- ↑ „Аутобиограпҳй оф Руслан М Медзҳитов“. Тҳе Шаw Призе. Қаралди: 2020-йил 12-сентябр.[сайт ишламайди]
Ҳаволалар
- ҲҲМИ олими таржимаи ҳоли: Руслан Меджитов (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-06-08 санасида архивланган)
- Ел университетида био (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-03 санасида архивланган)