Ruslan Mirzayev
| Руслан Эркинович Мирзаев | |
|---|---|
Руслан Эркинович Мирзаев | |
![]() | |
| Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири | |
|
Мансаб даври 2005-йилдан – 2008-йилгача | |
| Ҳукумат бошлиғи | Шавкат Мирзиёев |
| Президент | Ислом Каримов |
| Ўтмишдоши | Қодир Ғуломов |
| Вориси | Қобул Бердиев |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1965-йил 21-феврал Тошкент |
| Миллати | [о'збек] |
| Мукофотлари |
|
| Хизмат йиллари | 1982-йилдан |
| Унвони | Генерал-маёр |
Мирзаев Руслан Эркинович – ўзбекистонлик ҳарбий арбоб, генерал-маёр, 2008-2018-йилларда Ўзбекистон чегара қўшинлари қўмондони, 2005-2008-йилларда Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири бўлган.
Биография
1965-йил 21-февралда Тошкент шаҳрида туғилган.
1986-йилда Совет Иттифоқи давлат хавфсизлиги қўмитаси (КГБ) олий ҳарбий-сиёсий чегара билим юртини, 1989-йилда КГБ Олий мактабини тамомлаган.
1982-йилдан давлат хавфсизлик органларида.
1986-йилдан 1992-йилгача КГБ чегара қўшинлари оператив гуруҳининг тезкор бўлинмаларида хизмат қилган.
1992-1999-йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўлинмаларида хизмат.
1999-2002-йилларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штабида бошқарма бошлиғи, сўнгра Бош разведка бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
2002-2005-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, котиби лавозимларида ишлаган.
2005-2008-йилларда – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири.
2008-2012-йилларда – Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари – Чегара қўшинлари қўмондони.
2012-2018-йилларда – Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати бўлинмаларида раҳбарлик лавозимларида.
2018-2020-йилларда – Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари – Чегара қўшинлари қўмондони.
2020-2022-йилларда – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котибияти бош консултанти.
2022-йил 1-январдан ҳозирги кунга қадар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори[1].
Манбалар
- 21-fevralda tugʻilganlar
- 1965-yilda tugʻilganlar
- Toshkentda tugʻilganlar
- Shon-sharaf ordeni sohiblari
- Jasorat medali sohiblari
- Oʻzbekiston Mudofaa vazirlari
- Yashayotgan insonlar
- Uygʻur xalqi
- Oʻzbekiston yetakchilari
- Oʻzbekiston generallari
- Oʻzbekiston harbiy xizmatchilari
- KGB kishilari
- Alifbo boʻyicha siyosatchilar
