Руслан Камилевич Қурбонов (туғ. 10-феврал 1993-йил, Самарқанд, Ўзбекистон) — уч ҳатлаб сакраш бўйича Ўзбекистон енгил атлетикачиси, Ўзбекистон Республикасининг халқаро тоифадаги спорт устаси. 2018-йил ёзги Осиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритди. 2019-йилда енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди. 2016-йилги Ёзги Олимпия ўйинлари ва 2020-йилги Ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси.

Руслан Қурбонов
Шахсий маълумотлари
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 10-феврал 1993-йил
Самарқанд, Ўзбекистон
Спорт
Қайси спорт енгил атлетика

Мартаба

Спорт карерасини 2009-йилда бошлаган. 2009-йилда Сингапурда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларида уч ҳатлаб сакрашда 14,59 м натижа билан учинчи ўринни эгаллади[1]. Ўша йили Гуанчжоуда (Хитой) бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида у 15,49 м натижа билан атиги тўққизинчи ўринни эгаллади[2].

2010-йилда Сингапурда бўлиб ўтган биринчи ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида рақобатбардош йўналишда уч ҳатлаб сакраш 15,48 м натижа билан олтинчи ўринни эгаллади[3].

2011-йилда Кобеда (Япония) бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида у муваффақияциз иштирок этди ва 15,51 м натижа билан бор-йўғи ўнинчи бўлди[4].

2012-йилда Барселонада (Испания) ўтказилган энгил атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида у 15,47 м балл билан атиги ўн эттинчи ўринни эгаллади[5].

2013-йилда Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида у 15,97 м натижа кўрсатиб, олтин медални қўлга киритди.

2014-йилда Ханчжоуда (Хитой) ўтказилган енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида роппа-роса 16 м натижа кўрсатиб, бронза медалини қўлга киритди[6]. Ўша йили Инчхонда (Корея Республикаси) бўлиб ўтган Ёзги Осиё ўйинларида 16,25 м натижа билан у бор-йўғи еттинчи бўлди.

2015-йилда Ухан шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида 15,70 м натижа билан у бор-йўғи ўн биринчи ўринни эгаллади[7].

2016-йилда Бишкекда (Қирғизистон) Олимпия чемпиони — Татяна Колпакова совринлари учун ўтказилган халқаро мусобақада у 16,40 м натижани кўрсатиб, биринчи ўринни эгаллади. 2016-йилнинг июл ойида Андижон шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 16,87 натижа билан биринчи ўринни эгаллади[8]. 2016-йилда Рио-де-Жанейрода (Бразилия) бўлиб ўтган ХХХИ Ёзги Олимпиада ўйинларида уч ҳатлаб сакраш бўйича[9]. Бироқ, у муваффақияциз ўйнади ва саралашдан ўта олмади[10][11].

2018-йилда Жакартада (Индонезия) бўлиб ўтган Ёзги Осиё ўйинларида 16,62 м натижа билан ҳиндистонлик спортчи Арпиндер Сингхга[12][13].

2019-йили Дўҳада (Қатар) енгил атлетика бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида у 16,93 м натижа билан хитойлик спортчи Чжу Яминни 6 сантиметрга ортда қолдириб, қитъанинг олтин медалини қўлга киритди[14][15].

2021-йил 29-май куни Ўзбекистон чемпионатида, 29-июн куни Ўзбекистон кубогида ҳам биринчи бўлди. 2021-йил июн ойида Бишкекда (Қирғизистон) Олимпия чемпиони — Татяна Колпакова совринлари учун ўтказилган халқаро мусобақада у 17,17 м натижа кўрсатиб, биринчи ўринни эгаллади. Шу тариқа Руслан Токиода (Япония) бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпиада ўйинларига лицензия олди[16].

Манбалар

  1. ↑ „архив нусхаси“. 22-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-ноябр 2021-йил.
  2. ↑ „ХВИИИ Асиан Атҳлетиcс Чампионшипс - Ресулц Мен'с Трипле Жумп Финал“. wеб.арчиве.орг (16-январ 2010-йил). 16-январ 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-июл 2021-йил.
  3. ↑ „1ст Ёутҳ Олймпиc Гамес (атҳлетиcс) Тиметабле | Wорлд Атҳлетиcс“. www.wорлдатҳлетиcс.орг. Қаралди: 27-июл 2021-йил.
  4. ↑ ҳттпс://www.жааф.ор.жп/ааc19/стартлист/ливересулт/пc/р_м_ТЖ_ф.пдф
  5. ↑ „Wорлд Жуниор Чампионшипс 2012“. wеб.арчиве.орг (22-феврал 2014-йил). 5-октабр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-июл 2021-йил.
  6. ↑ „Сборная Узбекистана завоевала 8 медалей на чемпионате Азии по легкой атлетике“ (русча). Подробно.уз. Қаралди: 27-июл 2021-йил.
  7. ↑ „Wайбаcк Мачине“. wеб.арчиве.орг (5-январ 2016-йил). 5-январ 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-июл 2021-йил.
  8. ↑ „Курбанов Руслан“. узатҳлетиcс.уз. Қаралди: 27-июл 2021-йил.
  9. ↑ „КУРБАНОВ Руслан - Олймпиc Атҳлетиcс | Узбекистан“. wеб.арчиве.орг (15-август 2016-йил). 15-август 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-июл 2021-йил.
  10. ↑ „Мен'с Трипле Жумп“. wеб.арчиве.орг (2-сентабр 2016-йил). 2-сентабр 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-июл 2021-йил.
  11. ↑ „Руслан Курбанов - Олимпийские игры 2016“ (русча). www.чампионат.cом. Қаралди: 27-июл 2021-йил.
  12. ↑ „архив нусхаси“. 2020-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-ноябр.
  13. ↑ „Поздравляем Руслана Курбанова!“ (ру-РУ). Национальный олимпийский комитет Узбекистана. Қаралди: 27-июл 2021-йил.[сайт ишламайди]
  14. ↑ УзДаилй. „Руслан Курбанов вошел в историю легкой атлетики Узбекистана“ (русча). УзДаилй.уз. Қаралди: 27-июл 2021-йил.
  15. ↑ Кун уз. „Руслан Курбанов завоевал золотую медаль ЧА в тройном прыжке“ (русча). Кун.уз. Қаралди: 27-июл 2021-йил.
  16. ↑ „Руслан КУРБАНОВ | Профиле“. www.wорлдатҳлетиcс.орг. Қаралди: 27-июл 2021-йил.