Ruslan Sharipov
Руслан Тагирович Шарипов (1966-йил 10-сентябр, Самарқанд, Ўзбекистон ССР — 2020-йил 28-июл, Тошкент, Ўзбекистон) — ўзбекистонлик бастакор, мусиқачи, қўшиқчи, қўшиқнавис, продусер. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (2000).
Руслан Шарипов | |
|---|---|
| Файл:Руслан Шарипов.жпг | |
| Таваллуди |
10-сентябр 1966-йил |
| Вафоти |
28-июл 2020-йил (53 ёшда) Тошкент, Ўзбекистон |
| Жанрлар |
Рок, поп |
| Гуруҳлари | Байт |
| Фуқаролиги |
|
| Амплуа | Қўшиқчи, мусиқачи, продусер, бастакор, қўшиқнавис |
Кўплаб ўзбек қўшиқчилари учун қўшиқлар ёзган ва мусиқалар басталаган. Турли йилларда „Байт“, „Болалар“, „Сетора“ гуруҳларининг ташкил топишида ҳисса қўшган[1]. „Хўжа“, „Шаҳзод“ гуруҳлари учун қўшиқлар ёзган. Юлдуз Усмонова, Дилдора Ниёзова билан дуэтлар куйлаган. Лайло Алиева, Бону каби санъаткорларга композициялар яратиб берган.
Шахсий ҳаёти
Руслан Шариповнинг биринчи хотини қўшиқчи Наргиз Зокировадир. Улар Шариповнинг консертида танишиб қолишган, сўнгра турмуш қуришган. Наргиз Зокирова ҳомиладорлик пайтида Руслан Шарипов гастролга кетиб, унга хиёнат қилган. Наргиз Зокирова бу хиёнатни кечира олмаган, улар ажрашишган. Улардан бир нафар Сабина исмли қиз фарзанд туғилган[2].
Руслан Шариповнинг иккинчи турмуши ҳам ажрашиш билан тугаган. Иккинчи турмушдан Камила ва Ясмина исмли икки нафар қизи бор[2].
Онасининг вафотидан сўнг (тм. 2019-йил) тушкунликка тушиб қолган[3].
Ижоди
1983-йил „Садо“ ансамбли Самарқандга гастролга борганида уларга 20 та консерт учун мусиқачи ва қўшиқчи керак бўлиб қолади. Чунки „Садо“нинг мусиқий раҳбари консерваторияга тезда имтиҳон топшириши ва АҚШга кетиши керак бўлган. „Садо“ ансамбли гитарачиси Руслан Шариповга улар билан бирга саҳнага чиқишни таклиф этган, шундан бошлаб Руслан Шарипов катта саҳнага илк қадамини қўйган[4]. Руслан Шарипов 1980-йилларда „Байт“ гуруҳининг асосчиларидан бирига айланади. „Байт“ Швециянинг „Эуропе“ гуруҳи услубига яқин рок қўшиқлар ижро этган. Гуруҳ Ўзбекистонда кенг омма эътиборига тушган. Гуруҳнинг консертларида кўплаб муҳлислар йиғилган. Руслан Шарипов хотини Наргиз Зокировани ҳам „Байт“ гуруҳига қўшмоқчи бўлади аммо гуруҳнинг бошқа аъзолари сафларида аёл киши бўлишини исташмайди. Шундан сўнг Руслан Шарипов „Байт“ гуруҳи таркибидан чиқиб, турмуш ўртоғи (Наргиз Зокирова) билан „Олов“ номли гуруҳ тузиб, биргаликда консертлар беради (тм. 1988-йил). Бу пайтда у қўшиқ куйлаш билан бирга мусиқа басталаш, аранжировкалаш ва қўшиқлар ёзиш билан ҳам шуғулланади[5]. Руслан Шарипов 1989-йил тузилган „Болалар“ гуруҳининг илк бадиий раҳбари эди. Ҳатто гуруҳнинг номини ҳам Руслан Шарипов қўйган[3].
Санъаткор Зиёд Эшонхўжаев билан доимий ижодий ҳамкорлик қилган[6]. 1991-йилдан кейин қўшиқчи Лайлога атаб 2 та албом ёзган[7].
Руслан Шарипов 2007-йилдан 2017-йилгача катта саҳнада кўриниш бермаган. 2017-йил янги қўшиқлар билан шоу-бизнесга қайтган[8].
Руслан Шарипов умумий ҳисобда „Садо“, „Байт“, „Болалар“, „Оригинал“, „Эски шаҳар“, „Ўзбек систем“, „Шаҳзод“, „Ал Вакил“, „Сетора“, „Ялла“, „Хўжа“, „Шод“, Бону, Лайло, Наргиз Зокирова, Юлдуз Усмонова, Равшан Собиров, Авазбек Олимов, Дилдора Ниёзова каби санъаткорлар учун мусиқалар ва қўшиқлар ёзиб берган. Шоира Отабекованинг катта саҳнага чиқишига сабабчи бўлган[3]. 2000-йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонини олган[9].
Дискографияси
- 2000 — Севгилим
- 2011 — Бош саминий
- 2011 — Дост Намангон
- 2012 — Чилла
- 2012 — Оила
- 2012 — Севгилим билан
- 2014 — Яйра Ўзбекистон
- 2014 — Тоғда ўсган қиз
- 2015 — Йўқчилик
- 2016 — Бухоро
- 2016 — Гўзал ёр
- 2016 — Ҳасрат
- 2017 — Отам қабри
- 2017 — Тегаман
Вафоти
Руслан Шарипов 2020-йил 28-июл куни Тошкент шаҳрида соат 17:30 атрофида[10] инсултдан вафот этди[2], ижтимоий тармоқларда Шарипов коронавирус сабабли вафот этгани ҳақида гаплар тарқалди[11] лекин Руслан Шариповнинг яқинлари бу миш-мишларни рад этишди ва Руслан Шарипов айнан инсулт оқибатида вафот этганини тасдиқлашди[12].
Хотира
2022-йил ёзида Руслан Шариповнинг қизлари Камилла ва Ясмина Шариповалар Руслан Шариповга атаб унинг „Отам қабри“ қўшиғини янги талқинда „Отажоним“ номи остида куйладилар[13]. Бундан ташқари, 2022-йилнинг 9-июн куни Тошкентдаги Халқлар дўстлиги саройида Руслан Шарипов хотирасига бағишланган консерт дастури бўлиб ўтди[14].
Манбалар
- ↑ Абдуллаев, Суннатилла. „Руслан Шарипов вафот этди“. Қалампир.уз (28-июл 2020-йил). Қаралди: 7-июн 2022-йил.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Загребская, Нинель „Руслан Шарипов“. 24сми.орг. 24СМИ. Қаралди: 7-июн 2022-йил.
- ↑ 3,0 3,1 3,2
Руслан Шарипов ўлимининг сабаби, қаровсиз ва кўчада қолган деган бўҳтонлар, сўнгги видеоси ЁуТубеда // интервюТВ
- ↑
"Екасан" -"Байт" гурухи - Руслана Шарипов. ЁуТубеда // Хусан Садиков
- ↑ „Руслан Шарипов: краткая биография, факты из жизни“. Аутогеар.ру. Новости и общество. 2022-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-июн 2022-йил.
- ↑
Руслан Шарипов - сунги интервью. ЁуТубеда // Хусан Садиков. 2019-йил, май
- ↑
РУСЛАН ШАРИПОВДАН БОНУ ВА ЛАЙЛО ХАҚИДА СЕНСАЦИОН ИҚРОРЛИКЛАР ЁуТубеда // Сайёд
- ↑ „Руслан Шарипов возвращается на сцену спустя 10 лет“. Узнеwс (2017-йил 17-июл). Қаралди: 9-июн 2022-йил.
- ↑ „Известный певец и композитор Руслан Шарипов скончался в возрасте 54 лет“. Озодлик (2020-йил 28-июл). Қаралди: 9-июн 2022-йил.
- ↑ „Ушел из жизни узбекский певец и композитор Руслан Шарипов“. Спутникнеwс (2020-йил 28-июл). Қаралди: 9-июн 2022-йил.
- ↑ „Скончался известный певец и композитор Руслан Шарипов“. Кун.уз (2020-йил 28-июл). Қаралди: 9-июн 2022-йил.
- ↑ „«Он не умер от коронавируса», — названа причина смерти певца Руслана Шарипова“. УПЛ (2020-йил 28-июл). Қаралди: 9-июн 2022-йил.
- ↑
Камилла & Ясмина Шариповалар - "Отажоним ЁуТубеда // Хусан Садиков. 2022-йил
- ↑
Руслан Шарипов хотирасига багишланган концерт дастури ЁуТубеда // Хусан Садиков. 2022-йил 10-сентябр