Ruslanbek Davletov
Русланбек Давлетов Куролтаевич (1980-йил 1-июнда туғилган) — Ўзбекистон Республикаси президентининг Ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалар бўйича маслаҳатчиси[1][2]. Ўзбекистон Республикасининг собиқ Адлия вазири (2017—2022).
| Русланбек Куролтаевич Давлетов | |
|---|---|
![]() | |
|
Мансаб даври 2022-йил 15-ноябр[1] | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Орипов (сиёсатчи) |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | лавозим таъсис этилган[2] |
|
Мансаб даври 2017-йил 14-сентябр – 2022-йил 15-ноябр | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Орипов (сиёсатчи) |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Музроб Икромов |
| Вориси | Акбар Тошқулов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1980-йил 5-декабр Шовот тумани, Хоразм вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Мукофотлари |
|
| Унвони | 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси |
Таржимаи ҳоли
1980-йил 1-июнда Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. Маълумоти — олий, ҳуқуқшунос, иқтисодчи. Миллати ўзбек.
Таълим
2001-йил Буюк Британиянинг Варвик университети, 2003-йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (магистратура), 2007-йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва 2010-йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти
Меҳнат фаолиятини 2001-йилда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида етакчи мутахассис сифатида бошлаган. Кейинроқ мазкур қўмитада бош мутахассис, бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган. 2004−2012-йилларда Вазирлар Маҳкамаси Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси бош мутахассиси, 2012−2014-йилларда Олий суд ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш, суд тизими мустақиллигини таъминлаш тадқиқот маркази директори ўринбосари ва директор в.б, 2014−2016-йилларда — Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси тузилмалари билан фаолиятни мувофиқлаштириш шу’басининг мудири лавозимларида фаолият кўрсатган. 2016-йил сентябридан 2017-йил январигача Адлия вазирининг биринчи ўринбосари бўлган. О’збекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 4-январдаги Фармони билан Давлетов Русланбек Қуролтаэвич О’збекистон Республикаси Президентининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни мувофиқлаштириш бо’йича Давлат маслаҳатчисининг биринчи о’ринбосари лавозимига тайинланди[3].
2017-йил 14-сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири[4].
2018-йил 2-июндан Ўзбекистон Баскетбол Федерацияси президенти вазифасини ҳам бажариб келмоқда[5]. 2022-йил 15-ноябрдан Ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалар бўйича президент маслаҳатчиси этиб тайинланди ва шу муносабат билан адлия вазири лавозимидан озод этилди[1][2].
Хорижий сафарлар ва делегациялар билан учрашувлар
Русланбек Давлетов хорижий мамлакатлар делегациялари билан бир қанча учрашувлар ва музокаралар ўтказган.
2017-йил октябр ойида Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Кристофер Аллан билан учрашув ўтказган[6]. Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси ва Буюк Британия ўртасидаги ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликнинг турли жиҳатлари муҳокама қилинган.
2017-йил ноябр ойида Адлия вазири Русланбек Давлетов Ўзбекистондаги Исроил Давлати элчиси Эдуард Шапира билан учрашув ўтказган[7]. Учрашув давомида томонлар туризм соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг қуйидаги жиҳатларини муҳокама этдилар: республика туристик тармоғини такомиллаштириш мақсадида Исроилдан экспертларни жалб қилиш; исроиллик сайёҳлар учун виза тартибини енгиллаштириш ва транзит турларни ташкил этиш; Исроил ОАВда Ўзбекистон туристик салоҳиятини кенг тарғиб этиш ва реклама қилиш; “Ипак йўли” ҳудудий турларни ташкил этиш; сайёҳларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган вақтида қулай шароитлар яратиш; Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида жойлашган тарихий яҳудий синагогалар бўйлаб турлар ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинган.
2018-йил 25-июл куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация таркибида Вашингтондаги Миллий пресс-клубда “Ўзбекистонда диний эркинликларнинг янги даври” мавзусида махсус брифингда иштирок этган[8].
2018-йил 24-август куни Қирғизистоннинг Чўпон-ота шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг 6-мажлисида иштирок этган[9]. Мажлисда Р.Давлетов мамлакатимизда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ижроси доирасида амалга оширилаётган ва қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларга бағишланган маъруза билан чиқиш қилган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2
ПМК Телеграм месенжерида
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „2017 йилдан буён Ўзбекистон Адлия вазирлигини бошқариб келаётган Русланбек Давлетов президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига ўтказилди.“ (ўзбекча). Қаралди: 15.11.22.
- ↑ „Русланбек Давлетов Президент Давлат маслаҳатчисининг биринчи о’ринбосари этиб тайинланди“. Қаралди: 24-август 2022-йил.
- ↑ „Адлия вазири ўзгарди“ (2017-йил 14-август). Қаралди: 24-август 2022-йил.
- ↑ „Адлия вазири Русланбек Давлетов Ўзбекистон баскетбол федерациясига президент этиб сайландиАдлия вазири Русланбек Давлетов Ўзбекистон баскетбол федерациясига президент этиб сайланди“ (06\04\2022). Қаралди: 24-август 2022-йил.
- ↑ „Адлия вазири Буюк Британия элчиси билан учрашди“ (2017-йил 13-октябр). Қаралди: 24-август 2022-йил.
- ↑ „Ўзбекистон адлия вазири Исроил элчиси билан музокара ўтказди“ (2017-йил 18-ноябр). Қаралди: 24-август 2022-йил.
- ↑ „Ўзбекистон делегацияси Диний эркинликларни илгари суриш масалаларига бағишланган вазирлар конференсиясида иштирок этди“ (2018-йил 26-июл). Қаралди: 24-август 2022-йил.
- ↑ „Русланбек Давлетов ШҲТга а'зо давлатлар адлия вазирлари мажлисида иштирок этди“ (2018-йил 25-август). Қаралди: 24-август 2022-йил.
| Ўзбекистонлик шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |


