Russell choynagi
| Атеизм |
|---|
| Қаврамлар |
| Тарих |
| Атеизм фойдасига аргументлар |
|
| Одамлар |
| Боғлик қаврамлар |
|
|
Русселл чойнаги ёки Самовий Чойнак, файласуф Бертранд Русселл (1872–1970) томонидан келтирилган ўхшатма бўлиб, динларнинг текширила олинмайдиган иддаоларининг аксини исботлаш скептик зиммасида эканлиги ҳақидаги мантиқан янглиш фикрни рад этиш учун аргумент сифатида қўлланилади. "Худо Борми?" мақоласида[1] (1952) Русселл шундай ёзади:
Ер ва Марс орасида, Қуёш атрофида айланиб, учиб ёрган чинни чойнак бор ва у шундай миттики, энг кучли телескопларимиз ҳам уни илғай олмайди, деб иддао қилсам, ҳеч ким бунинг аксини исботлай олмайди. Бироқ агар мен шу иддаомнинг нотўғри эканлиги исботлана олинмас экан, демак менинг даъвоимдан шубҳаланиш ҳурмацизликдир, десам, бекор гап айтаётган бўламан. Лекин агар шу чойнакнинг мавжудлиги қадимий китобларда ёзилиб, ҳар якшанба куни муқаддас ҳақиқатлар каби ўқитилса, мактабларда болаларнинг миясига қуйилса, унинг борлигига шубҳа қилиш ноодатий кўриниб, дунёвий даврда руҳшунос, ўрта асрларда эса инквизитор ҳузурига юборилиш учун сабаб бўлур эди.
Русселл чойнаги консепти асосида қатор диний пародиялар, масалан Кўринмас Пушти Яккашох[2] ва Учар Лағмон Жонивори[3] кабилар келиб чиқди.
Шунингдек
Манбалар
- ↑ „Бертранд Русселл: Ис Тҳере а Год?“. 2013-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 20-декабр.
- ↑ Ричард Даwкинс Тҳе Год Делусион // Ҳоугҳтон-Миффлин. — 2006.
- ↑ Wиред Неwс
| Фалсафага оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |