Русский ороли — Шимолий Муз океани ва Тинч океандаги бир неча оролнинг номи. Энг йириклари: 1) Кара денгизидаги Норденшелд архипелагида (уз. 38 км, эни 14 км гача). Майдони 309 км². 1935-йилдан қутб стансияси бор. Тундра ўсимликлари билан крпланган; 2) Япон денгизидаги Буюк Петр қўлтиғида, Владивосток шаҳридан жанубида (уз. 18 км, эни 13 км гача), кенг баргли ўрмонлар билан крпланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил