Википедияда исми Рустам ва фамилияси Аҳмедов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Рустам Ўрманович Аҳмедов (1943-йил 10-ноябр – 2025-йил 12-октябр[1]) – ўзбек ҳарбий ва давлат арбоби, 1991-йил 6-сентябрдан 1997-йил 29-сентябргача Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири[2], кейин 2000-йилгача Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири. Генерал-полковник.

Рустам Аҳмедов
Файл:Рустам Аҳмедов.wебп
1-Oʻzbekiston Ўзбекистон Республикаси Мудофа вазири
Мансаб даври
1991-йил 6-сентябрдан – 1997-йил 29-сентябргача
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Лавозим таъсис этилган
Вориси Ҳикматилла Турсунов
2-Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири
Мансаб даври
1997-йил 29-сентябрдан – 2000-йилгача
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Исмоил Жўрабеков
Вориси Баҳодир Қосимов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 10-ноябр 1943-йил
Бағдод тумани, Ўзбекистон ССР
Вафоти 12-октябр 2025-йил(2025-10-12)
(81 ёшда)
Тошкент, Ўзбекистон
Фуқаролиги  СССР /  УЗБ
Мукофотлари
Хизмат йиллари 1965—2000
Унвони Uzbekistan-army-OF-8 Генерал-полковник

Биографийси

1943-йил 10-ноябрда Ўзбекистон ССР Фарғона вилоятининг Бағдод туманида туғилган[3][4]. Қўқон механизация техникумида электрлаштириш ва қишлоқ хўжалиги мутахассислиги бўйича таҳсил олган. Техмикумни тамомлагач, Охунбобоев туманидаги „Ўзселхозтехника“ бирлашмасида механик бўлиб ишлаган. Рустам Аҳмедов ҳарбий хизматни Тошкент олий танк қўмондонлик билим юртида курсант сифатида бошлаган, 1962—1965-йилларда шу даргоҳда таҳсил олган. 1965—1969-йилларда Болтиқбўйи ҳарбий округида танк отряди командири ва артиллерия полки комсомол қўмитаси котиби (1966-йилдан) лавозимларида хизмат қилган. 1969-йилда Рустам Аҳмедов маҳаллий комсомолда маъмурий ва сиёсий хизмат учун Полша Халқ Республикасидаги Шимолий кучлар гуруҳига ўтказилган[3].

1972-йилда Самарқанд олий танк қўмондонлик билим юртига (1974-йилдан автомобил билим юрти) ўқишга юборилган. 1970-йилларда Аҳмедов Туркистон ҳарбий округида хизмат қилган. 1985-йилда Малиновский номидаги Ҳарбий зирҳли академияни тамомлаган. 1986-йил декабр ойида Тошкент вилояти фуқаро муҳофазаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. Шу йили Тошкент вилоят Кенгашига депутат этиб сайланган.

1991-йил 10-сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг фармони билан Аҳмедов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири этиб тайинланган. Рустам Аҳмедов бу лавозимга тайинлангунига қадар ҳеч ким бу лавозимда ишламаган. Шу тариқа Аҳмедов биринчи Мудофаа вазирига айланган. Аҳмедовнинг ушбу лавозимга тайинланиши расман 1992-йил 3-июлда вазирлик тузилиши тугагандан сўнг кучга кирган[5]. Полковник Аҳмедовнинг яқин сафдоши В.Пономаревнинг сўзларига кўра, ушбу тайинлов „мамлакатда бу лавозимни эгаллашга муносиб бўлган кўплаб генераллар бор“ деган тушунча мавжуд бўлган бир пайтда „кутилмаган ҳолат“ бўлган. Шунингдек, Аҳмедовнинг қўл остидагилар орасида обрўси йўқлиги сабабли Ўзбекистон армиясининг русийзабон зобитлари томонидан ҳам Аҳмедовнинг бу лавозимга тайинланиши эътирозга сабаб бўлган[манба керак].

Рустам Ўрманович Аҳмедов 1992-йил январ ойида республика Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари негизида Мудофаа вазирлигига бевосита бўйсунадиган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тузиш тўғрисида буйруқ берган. 1997-йил 29-сентябрда Рустам Ўрманович Аҳмедов Мудофаа вазирлигидаги лавозимидан четлаштирилиб, Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига ўтказилган. Рустам Аҳмедов 2000-йилда нафақага чиққунга қадар Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида фаолият юритган[4][6][7].

Шахсий ҳаёти

Оилали, тўрт фарзанди (уч қиз ва бир ўғил) бор. Турмуш ўртоғи шифокор. 2015-йилда Рустам Аҳмедов реанимацияга ётқизилгани ҳақида хабар қилинган. 2018-йилда Президент Шавкат Мирзиёев таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан Қуролли кучлар давлат музейида Абдусалом Азизов[8] томонидан ташкил этилган тантанали маросимда Рустам Ўрманович Аҳмедов Дўстлик ордени билан тақдирлаган. Маросимда Рустам Ўрманович Аҳмедовнинг МДҲ мамлакатларидаги собиқ ҳамкасблари ҳам иштирок этган[9].

Манбалар

  1. ↑ „Фидойи офицер, истеъфодаги генерал-полковник Рустам Урманович Ахмедов вафоти муносабати билан ҳамдарлик“. гов.уз. Қаралди: 12-октабр 2025-йил.
  2. ↑ Андоза:Ёутубе2
  3. ↑ 3,0 3,1 „АХМЕДОВ Рустам – Биография – БД "Лабиринт"“. www.лабйринтҳ.ру.
  4. ↑ 4,0 4,1 „АХМЕДОВ Рустам Урманович – ЦентрАзия“. cентрасиа.орг.
  5. ↑ „Указ Президента Республики Узбекистан от 26.04.1995 г. "О составе Кабинета Министров Республики Узбекистан" – Кабинет Министров Республики Узбекистан (Правительство) – Утратившие силу акты – Основы государственно-правового устройства – Законодательство РУз – НРМ.уз“. нрм.уз.
  6. ↑ „Первому министру обороны независимого Узбекистана исполнилось 75 лет. Шавкат Мирзиёев наградил юбиляра орденом“. Новости Узбекистана: Независимая газета. 2022-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 31-октябр.
  7. ↑ „Ахмедов Рустам Урманович!“. графоманам.нет. 2019-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган.
  8. ↑ „"Президент наградил первого министра обороны – Вести.УЗ“.
  9. ↑ „"Первому министру обороны Узбекистана исполнилось 75 лет: президент наградил его орденом «Дустлик»“.