Википедияда исми Рустам ва фамилияси Ҳайдаралиев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Рустам Назарович Ҳайдаралиев (1971-йил 21-апрелда туғилган) – совет ва Тожикистонлик собиқ футболчи. Фаолияти давомида ҳимоячи ва ярим ҳимоячи позицияларида ўянагн.

Рустам Ҳайдаралиев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Рустам Назарович Ҳайдаралиев
Таваллуд санаси 1971-йил 21-апрел (1971-04-21) (55 ёш)
Таваллуд жойи Тожикистон ССР, СССР
Бўйи 178 cм (5 фт 10 ин)
Амплуаси Ҳимоячи, ярим ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
0000 CСКА Помир
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1990—1991 Металлург (Турсунзода) 77 (1)
1992 Металлург (Турсунзода) ? (?)
1992—1994 Ворславка 57 (6)
1994 Горняк (Комсомолск)
1994 Шахтёр (Макеэвка) 9 (0)
1995 Горняк (Комсомолск) 17 (1)
1996 Индустрия (Боровск) 20 (1)
1996 Локомотив (НН) 12 (0)
1997 →  Локомотив (НН)-2 8 (0)
1997—1998 Торпедо (Арзамас) 23 (0)
1999 Волга (Уляновкс) 10 (0)
1999 Варзоб
2000 Шахтёр (Қарағанди) 19 (1)
2001 Актобе 24 (0)
2002—2003 Тараз 36 (1)
2006—2007 Хима
Миллий терма жамоа
1992—2003 Тожикистон 6 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биография

Душанбенинг Помир клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Рустам футболчилик фаолиятини Турсунзоданинг „Металлург“ клуби таркибида бошлаган. 1990—1992-йиллар Металлург клуби таркибида ўйнаган.

1992-йил Украинага кўчиб ўтган ва 1992-йилдан 1994-йилгача Полтаванинг „Ворскла“ жамоасида ўйнаган[1]. Кейинчалик у Украинанинг бошқа жамоалари, Горняк ва Макеэвканинг Шахтёр клубларида ҳам ўйнаган[2].

1996-йилги мавсумда Нижний Новгороднинг „Локомотив“ жамоасида ўйнаган[3]. 1997-йилдан 1998-йилгача Арзамаснинг „Торпедо“ жамоасида ўйнаган. 1999-йилда Уляновскнинг „Волга“ клуби билан шартнома имзолаган[4][5]. 1999-йил Тожикистонга қайтган ва би муддат „Варзоб“ клубида ўйнаган.

Рустам 2000-йилда Қозоғистонга кўчиб ўтган ва у ерда Қарағандининг „Шахтёр-Испат-Кармет“ жамоасида ўйнаган[6]. 2001-йилги мавсумни „Актобе-Ленто“ жамоаси таркибида ў;тказган. 2002—2003-йиллда Таразнинг „Тараз“ клубида ўйнаган.

2000-йиллар ўрталарида ватанига қайтган ва Душанбенинг „Хима“ жамоасида ўйнаган. 2007-йилда футболчилик фаолиятини якунлаган[7].

Ютуқлар

  • Тожикистон чемпиони: 1999-йил
  • Тожикистон чемпионатининг кумуш медали совриндори: 1992, 2006-йиллар
  • Тожикистон кубоги соҳиби: 1999-йил
  • Тожикистон кубоги финалчиси: 1992, 2006, 2007-йиллар

Манбалар

  1. ↑ „История / Все игроки“. 2010-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 19-январ.
  2. ↑ „Первая лига 1994/1995 г.г. Игрок — Рустам Назарович Хайдаралиев“. 2017-йил 10-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 19-январ.
  3. ↑ „Статистика в сезоне“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 19-январ.
  4. ↑ „«Волга» в чемпионатах России“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 19-январ.
  5. ↑ „«Волга» Ульяновск“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 19-январ.
  6. ↑ „Путь «Шахтера». В пятерке“. 2016-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 19-январ.
  7. ↑ „Перемены в таджикских футбольных командах“. 2017-йил 10-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-январ.

Ҳаволалар