Википедияда исми Рустам ва фамилияси Жангабоев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Рустам Комилжон ўғли Жангабоев (1993-йил 25-август, Ўзбекистон) — ўзбекистонлик оғир атлетикачи, 105 кг дан ортиқ вазн тоифасида курашиб келади. 2018-йилги жаҳон чемпионати совриндори. 2017-йилги Ашхободда бўлиб ўтган Осиё чемпиони[1], Рио-де-Жанейродаги Ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси саналади.

Рустам Комилжон ўғли Жангабоев

2018-йилги Осиё ўйинларида оғир атлетика – Эркаклар +105 кг
Шахсий маълумотлари
Жинси Эркак
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1993-йил 25-август (1993-08-25) (33 ёш)
Ўзбекистон
Спорт
Қайси спорт Оғир атлетика

Спорт фаолияти

2018-йил ноябр ойи бошларида Ашхободда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 109 килограммдан ортиқ вазн тоифасида ўзбекистонлик спортчи умумий вазни 447 килограмм натижани кўрсатиб, жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритади. Даст кўтариш машқларини бажарган Рустам 245 килограмм тош кўтариб, 3-натижани кўрсатди.

Спорт натижалари

Йил Мусобақа Ўтказиш жойи Вазн тоифаси Силталаб кўтариш Даст кўтариш Икки кураш йигʻиндиси Ўрин
2015-йил Осиё чемпионати Пхукет 105 кг дан ортиқ 170 кг 225 кг 385 кг 4
Жаҳон чемпионати Хюстон 105 кг дан ортиқ 174 кг 225 кг 389 кг 20
2016-йил Осиё чемпионати Тошкент 105 кг дан ортиқ 184 кг 232 кг 416 кг 6
Ёзги Олимпия ўйинлари Рио-де-Жанейро 105 кг дан ортиқ 195 кг 237 кг 432 кг 6
2017-йил Осиё чемпионати Ашхобод 105 кг дан ортиқ 196 кг 241 кг 437 кг 1st
Осиё жанг сан'ати ва ёпиқ иншоотлардаги ўйинлар Ашхобод 105 кг дан ортиқ 199 кг 243 кг 442 кг 1st
Жаҳон чемпионати Анахайм 105 кг дан ортиқ 200 кг 247 кг 447 кг 4
2018 Жаҳон чемпионати Ашхобод 109 кг дан ортиқ 202 кг 245 кг 447 кг 3rd

Манбалар

  1. ↑ „Результаты соревнований“. 2017-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 2-август.

Ҳаволалар