Rustam Joʻrayev
Рустам Мирзаевич Жўраев (1968-йил 26-июлда Тошкент шаҳрида таваллуд топган) – ўзбекистонлик юрист ва давлат арбоби. 2026-йилдан Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси. 2020—2026-йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони[4].
| Рустам Мирзаевич Жўраев | |
|---|---|
|
| |
|
Мансаб даври 2026-йил 17-июлдан | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Алишер Усмонов |
|
Мансаб даври 2020-йил 16-мартдан[1] – 2026-йил 28-январгача | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Баҳодир Тошматов[2] |
| Вориси | Баҳодир Тошматов |
|
Мансаб даври 2017-йил 23-мартдан – 2018-йил 13-февралгача[3] | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Турсинхон Худайберганов |
| Вориси | Турсинхон Худайберганов (в.б.) |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1968-йил 26-июл Тошкент |
| Мукофотлари |
|
| Унвони | Генерал-лейтенант |
Биография
1968-йилда Тошкент шаҳрида туғилган.
1986—1988-йилларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган.
Олий маълумотли, 1994-йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган.
Хизмат фаолиятини 1989-йилнинг апрел ойида Юнусобод тумани ички ишлар бошқармаси жиноят-қидирув бўлимининг кичик инспектори лавозимидан бошлаган.
1994-йилдан 2003-йилга қадар Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ички ишлар бошқармасида терговчи, катта терговчи бўлиб ишлаган.
2003—2008-йилларда Ўзбекистон Республикаси ичк ишлар вазирлиги жиноят қидирув ва тергов бош бошқармаларида турли лавозимларда хизмат қилган.
2008—2012-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида инспектор, етакчи инспектор, бош инспектор лавозимларида фаолият юритган.
2012—2015-йилларда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – тергов бошқармаси бошлиғи.
2015-йил феврал-октябр ойларида – Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи.
2015—2017-йилларда Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи[5]
2017—2018-йилларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири[6].
2018—2020-йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи[7].
2020-йил 16-март куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони этиб тайинланган.
2026-йил 28-январ куни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. 17-июл куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қўл жанги федерацияси раиси, Ўзбекистон камондан отиш федерасияси раиси лавозимларида ишлаган.
2018-йил 14-феврал куни генерал-маёр унвони берилган. 2026-йил 17-июл куни генерал-лейтенант унвони берилган[8].
Манбалар
- ↑ Рустам Жўраев Миллий гвардия қўмондони бўлди
- ↑ Баҳодир Тошматов лавозимини тарк этди
- ↑ „Вазир Тошкент ИИББнинг янги раҳбари бўлди“. кун.уз (2018-йил 13-феврал). Қаралди: 3.3.25.
- ↑ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси раҳбарияти
- ↑ „В двух областях сменились начальники УВД“.
- ↑ Ўзбекистон ФВВга янги раҳбар тайинланди
- ↑ Рустам Жўраев Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи этиб тайинланди
- ↑ „Рустам Жўраев Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари этиб тайинланди“.

