Википедияда исми Рустам ва фамилияси Каримжонов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Каримжонов Рустам Олимжон ўғли (1987-йил 10-декабр, Қирғизистон Республикаси) — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари[1][2][3][4], Халқаро ААCСБ – Ассоcиатион то Адванcе Cоллегиате Счоолс оф Бусинесс (ААCСБ – Университет бизнес мактабларини ривожлантириш ассоциацияси) — маълумотларига кўра, 2021-йилнинг энг нуфузли етакчи лидери сифатида эътироф этилган[5][6], «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони соҳиби.

Каримжонов Рустам Олимжон ўғли
Таваллуди 1987-йил 10-декабр (1987-12-10) (38 ёш)
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Мукофотлари

Меҳнат фаолияти

  • 2005-2009-йй. — Тошкент автомобил йўллар институти талабаси.
  • 2009-2011-йй. — Корея Республикаси Халқаро Солбридж университети магистри.
  • 2012-2012-йй. — «Генерал Моторс Поwертраин Узбекистан» АЖ Кадрлар хизмати департаменти Кадрларни танлаш ва малакасини ошириш бўлими кадрларни баҳолаш бўйича мутахассиси;
  • 2012-2015-йй. — «Генерал Моторс Поwертраин Узбекистан» АЖ Харидларнинг глобал занжири департаменти Қурилиш материаллари, ишлаб чиқариш материаллари, машиналари ва ускуналарини харид қилиш бўлими харидлар бўйича мутахассиси;
  • 2015-2016-йй. — «Генерал Моторс Поwертраин Узбекистан» АЖ Молия ишлари департаменти Молиявий режалаштириш ва таҳлил бўлими мутахассиси;
  • 2016-2017-йй. — «Кеэп Бусинесс Солутионс» Масъулияти чекланган жамияти Молия бўлими бошлиғи;
  • 2016-2017-йй. — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришни стратегик режалаштириш ва ахборот технологияларининг конвергенсияси бўлими бошлиғи;
  • 2017-2018-йй. — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги стратегик режалаштириш бошқарма бошлиғи;
  • 2018-2018-йй. — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Таълим соҳасида ислоҳотларни стратегик таҳлил ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи;
  • 2018-2019-йй. — “Инновация, технология ва стратегия маркази” давлат унитар корхонаси директори;
  • 2019-2020-йй. — “Инновация, технология ва стратегия маркази” давлат унитар корхонаси бош директори;
  • 2020-2023-йй. — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари[7];
  • 2023 й. — ҳ.в. — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири ўринбосари.

Оиласи

Оилали, уч нафар фарзанди бор.

Манбалар

Ҳаволалар