Rustam Mariani
- Википедияда исми Рустам бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Рустам Мариани, шунингдек Рüстем Мариани пошо, Рüстем пошо, Ростем пошо номлари билан ҳам танилган (1810–1895) – Усмонийлар дипломати, ҳамда Ливан тоғи мутасаррифлигининг учинчи ҳокими (мутасаррифи) бўлган.
| Рустам Мариани | |
|---|---|
|
Рустам Мариани пошо | |
| Таваллуди |
1810 |
| Вафоти |
1895 Лондон, Англия |
Ёшлик даври
Рустам 1810-йилда Флоренсия ёки Истанбулда туғилган ва италиялик лотин католик Чимелли ди Марини оиласидан бўлган[1]. Унинг отаси зодагон наслдан бўлгани ва Усмонийлар сулоласи билан қариндошлик алоқалари мавжуд бўлгани тахмин қилинади. Рустам яхши таълим олган, бироқ отаси ёшлигида вафот этган ва шу сабабдан оила ўзининг бойлигини йўқотган[2].
Фаолияти
Дипломатик фаолияти
Рустам Мариани ўзининг дипломатик фаолиятини 1848-йилда Меҳмед Фуад пошога ёрдамчи ва котиб сифатида бошлаган. Бу махсус миссия Молдавия ва Валлахияни, яъни ҳозирги Руминия ҳудудидаги Дуной князликларини тартибга солишга қаратилган бўлиб, ўша пайтда бу ерлар рус қўшинлари томонидан босиб олинган эди. 1854-йилда Рустам яна Фуад пошо билан бирга Эпирос ва Фессалияда тинчликни тиклаш бўйича топшириқ олган, шундан сўнг ташқи ишлар идорасида бош котиб лавозимига тайинланган. 1856-йилдан бошлаб у 14 йил давомида Италияда Виcтор Эммануэл саройида, Турин, Флоренсия ва Римда Усмонийлар империяси вакили сифатида хизмат қилган, шунингдек, Россия империясининг Санкт-Петербург шаҳрида, кейинчалик Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида элчи бўлиб ишлаган[3].
Ҳокимлик фаолияти
1873-йилда Рустамга вазир унвони берилиб, император фармони билан Ливан тоғи ҳокими этиб тайинланган. У бу лавозимда 10 йил хизмат қилган ва мусулмон друзлар ҳамда маронитлар ўртасидаги ирқий ва дини зиддиятларни камайтиришга эришган[2].
Сўнгги йиллари ва вафоти
1885-йилда 75 ёшида Рустам Мариани Мусурус пошонинг ўрнига Лондондаги элчи лавозимини эгаллади. У 1895-йил 19–20-ноябр кечаси Брянстон майдонидаги Туркия элчихонасида вафот этди[1]. Унинг дафн маросими рим-католик маросимлари асосида Манчестер Сқуаредаги Авлиё Жамес черковида кардинал Ҳерберт Алфред Ваугҳан томонидан ўтказилган, ва у Авлиё Марй католик қабристонида дафн этилган. Унинг қабри ҳозир ҳам сақланиб қолган, рақами 2763[4] [2].
Шахсий ҳаёти
Рустам умри давомида ҳеч қачон уйланмаган[2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „"Тҳе Лате Рустем Паша" ин 30 Новембер Иссуэ оф "Иллустратед Лондон Неwс", паге 659“. Қаралди: 2024-йил 14-март.[сайт ишламайди]
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Акарли, Энгин „Тҳе Лонг Пеаcе: Оттоман Лебанон, 1861–1920“. Университй оф Cалифорниа Пресс - Cалифорниа Дигитал Либрарй. Беркелей: Университй оф Cалифорниа Пресс (1993). Қаралди: 2022-йил 22-май.
- ↑ „"Тҳе Лате Рустем Паша" ин 30 Новембер Иссуэ оф "Иллустратед Лондон Неwс", паге 659“. Қаралди: 2024-йил 14-март.[сайт ишламайди]
- ↑ „Ст Марй'с Cеметерй, персонс оф ноте“.(ҳттпс://стмарйскенсалгреэн.cо.ук/wп-cонтент/уплоадс/2021/02/Ст-Марйс-Cеметерй-Персонс-оф-ноте-5.пдф}})