Википедияда исми Рустам ва фамилияси Муродов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Рустам Муродович Муродов (1956-йил 2-январ, Ғаллаорол тумани, Жиззах вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олим, техника фанлари доктори (2004), профессор (2008).

Рустам Муродович Муродов
Таваллуди 1956-йил 2-январ (1956-01-02) (70 ёш)
Ғаллаорол тумани, Жиззах вилояти, Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби муҳандис-механик
Соҳаси саноат
Таълими Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
Илмий даражаси техника фанлари доктори
Илмий унвони профессор
Мукофотлари

Биографияси

Рустам Муродов 1956-йил 2-январ Ғаллаорол туманида туғилган[1]. 1976-йилда ошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини муҳандис-механик мутахассислиги бўйича тугатган. 1976—1977-йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти кичик илмий ходими, 1977—1980-йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти аспиранти, 1980—1984-йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти „Пахтани дастлабки ишлаш“ кафедраси ассистенти, 1984—1985-йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Наманган филиали „Техникавий механика“ кафедраси катта ўқитувчиси, 1985—1992-йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Наманган филиали „Техникавий механика“ кафедраси мудири, 1992—1995-йилларда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти „Техникавий механика“ кафедраси мудири, 1995—2000-йилларда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти Илмий бўлим бошлиғи, 2000—2017-йилларда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти илмий ишлар бўйича проректори лавозимда ишлаган. 2017-йилдан Наманган муҳандислик-технология институтининг  „Табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси“ кафедраси профессори[1]. 2023-йилдан Наманган то'қимачилик саноати институти "То'қимачилик толалари муҳандислиги" кафедраси профессори.2 (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-05-16 санасида архивланган)

Илмий фаолияти

Рустам Муродов 400 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. 2004-йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида „Пахтани дастлабки технологиясида ташиш жараёнининг самарадорлигини ошириш асослари“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2008-йилда профессор илмий унвони берилди[1].

Мукофоти

  • Шуҳрат медали (2002).
  • Халқ хо’жалиги ютуқлари ко’ргазмасининг кумуш медали совриндори
  • Ихтирочилар ва рационализаторлар ҳаракати а’лочиси

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 1-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2022 — 342-бет.