Википедияда исми Рустам ва фамилияси Рагимов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Рустам Рагимов (озарбайжонча: Рüстəм Рəҳимов; русча: Рустам Рагимов; 1948-йил 6-мартда туғилган) – Совет футболчиси ва озарбайжонлик футбол ҳаками[1].

Рустам Рагимов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Рустам Рагимов
Таваллуд санаси 1948-йил 6-март (1948-03-06) (78 ёш)
Таваллуд жойи Боку, Озарбайжон ССР
Бўйи 180 cм (5 фт 11 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1967—1970 Нефтчи (Боку) 3 (0)
1971 Динамо (Маҳачқала)
1972 Помир 16 (0)
1973 Ҳазар (Сумагит)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Ҳаётнинг бошланғич даври

Рустам Рагимов 1948-йил 6-мартда Боку шаҳрида туғилган[2]. Рустам Рагимовнинг биринчи профессионал клуби Бокунинг „Нефтчи“ жамоаси эди. 1971-йилда Маҳачқалъанинг „Динамо“ клубида ўйнаган. 1972-йилда Душанбенинг „Помир“ жамоасида ўйнаган.

Ҳакамлик фаолияти

Футболчилик фаолиятини якунлагач, у ҳакам бўлишга қарор қилган. Рагимов ҳакамлик фаолиятини ФИФА ҳаками Элдар Азимзоданинг тавсиясига биноан 1977—1978-йилларда иккинчи дивизион ўйинларини бошқаришдан бошлаган. Рагимов СССР чемпионати олий лигасидаги илк ўйинини 1983-йилда ўтказган. Дебют Вилнюснинг „Залгирис“ ва Харковнинг „Металист“ жамоалари ўртасидаги ўйинда литваликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Унинг ҳакам сифатидаги сўнгги учрашуви 1994-йилги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кубоги финалида Фарғонанинг „Нефтчи“ ва Москванинг „Спартак“ клублари ўртасидаги ўйин бўлган[3].

1992-йилда у СССР чемпионатлари ва СССР кубогининг 80 ва 100 ўйинларини ўтказгани учун кумуш ва олтин медаллар билан тақдирланган. У уч марта СССРнинг „10 та энг яхши ҳакамлари“ рўйхатига киритилган. 2004-йилда УЭФАнинг 50 йиллиги муносабати билан „Озарбайжоннинг 50 йиллик энг яхши ҳаками“ дипломи билан тақдирланган. 2010-йилда Озарбайжон Президентининг фармони билан „Хизмат кўрсатган жисмоний тарбия ходими“ унвони берилган. 2010-йилда у Озарбайжон Олимпия қўмитасининг „Йилнинг адолатли ҳаками“ дипломи ва мукофоти билан тақдирланган. Рустам Раҳимов 20-асрда Тофиқ Баҳрамов ва Элдор Азимзодадан кейин озарбайжонлик учинчи футбол ҳаками сифатида тан олинган[4].

2008-йилдаги маълумотларга кўра, собиқ ҳакам АФФА ходими бўлиб, ассоциацияда ёш ҳакамлар учун курслар ҳам юритади[5].

2008-йилда у ҳакамлар учун „Ўйинни ўқиш қобилияти ва ҳакамлик усуллари“ қўлланмасини нашр этган.

2010-йилда Рустам Рагимов Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг фармони билан „Хизмат кўрсатган жисмоний тарбия ходими“ унвони билан тақдирланган.

2010-йилда Озарбайжон Олимпия қўмитасининг „Йилнинг адолатли ҳаками“ дипломи билан тақдирланган.

2012-йилдан буён АФФА фахрийлар уюшмаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

2016-йилда „Бу менинг тақдирим“ китобини нашр этган.

Манбалар

  1. ↑ „Азəрбайcанıн üç əн яхşı футбол ҳакиминдəн бири - Рüстəм Рəҳимов“. Азербаижан Стате Неwс Агенcй (2023-йил 6-март). 2023-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ Çингиз Абдуллаев. „Рüстəм Рəҳимовун 75 яşıна“ (аз) (2023-йил 6-март). 2023-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-декабр.
  3. ↑ „ИИ Кубок чемпионов Содружества 1994“ (ру). 2023-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-декабр.
  4. ↑ „Судейство как стиль жизни“. 2021-йил 26-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-июл.
  5. ↑ „В Лянкяране проводятся семинары для детских футбольных тренеров“. Дай.Аз (2007-йил 16-декабр). 2020-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 22-феврал.

Ҳаволалар