Википедияда исми Рустам ва фамилияси Убайдуллаев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Рустам Убайдуллаэв (1971-йил 8-сентабрда туғилган) – совет ва тожикистонлик собиқ футболчи, ҳимоячи позициясида ўйнаган.

Рустам Убайдуллаэв
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Рустам Убайдуллаэв
Таваллуд санаси 1971-йил 8-сентябр (1971-09-08) (55 ёш)
Таваллуд жойи Тожикистон ССР, СССР
Бўйи 176
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1990—1995 Помир ? (?)
1996 Косонсойчи 21 (0)
Миллий терма жамоа
1993—1994 Тожикистон 4 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

1990—1991-йилларда у СССР чемпионати олий лигасида ўйнаган Душанбе „Помир“ жамоасининг қайдномасидан ўрин олган, бироқ ҳеч қачон асосий жамоа таркибида майдонга тушмаган. 1990-йилги мавсум „Помир“ жамоасининг ўринбосарлар жамоаси таркибида 14 та ўйин ўтказган[1].

1992—1995-йилларда „Помир“ жамоаси билан Тожикистон чемпионатида ўйнашни давом эттирган. 1992 ва 1995-йилларда олтин, 1993 ва 1994-йилларда кумуш медалларни қўлга киритган. 1992-йил Тожикистон кубоги соҳиби бўлган[2][3][4][5].

1996-йилги мавсумда Ўзбекистонга кўчиб ўтган ва Наманган вилоятининг „Косонсой“ клуби сафида Ўзбекистон чемпионатида ўйнаган, 21 та ўйинда майдонга тушган[1].

1993—1994-йилларда Тожикистон терма жамоаси сафида 4 та ўртоқлик ўйинда иштирок этган[1]. 1993-йил 2-июн куни Ашхободда Туркманистон терма жамоасига қарши (0:6) ўйинда дебют ўйинини ўтказган ва захирадан майдонга тушган[6].

Ютуқлар

Клублар

Помир

  • Тожикистон чемпиони (2): 1992, 1995.
  • Тожикистон чемпионати кумуш медали совриндори (2): 1993, 1994.
  • Тожикистон кубоги соҳиби (1): 1992.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Убайдуллаев Рустам, 08.09.1971, футболист“. фоотбаллфаcц.ру. Қаралди: 2023-йил 8-апрел.
  2. ↑ „Тажикистан 1993“. www.рсссф.орг. Қаралди: 2023-йил 1-апрел.
  3. ↑ „Тажикистан 1992“. www.рсссф.орг. Қаралди: 2023-йил 8-апрел.
  4. ↑ „Тажикистан 1994“. www.рсссф.орг. Қаралди: 2023-йил 1-апрел.
  5. ↑ „Тажикистан 1995“. www.рсссф.орг. Қаралди: 2023-йил 1-апрел.
  6. ↑ „Туркмения - Таджикистан - 6:0 02.06.1993“. фоотбаллфаcц.ру. Қаралди: 2023-йил 8-апрел.

Ҳаволалар